Сурхондарё вилояти Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг 2016 йил 31 октябрь кунидаги суд буйруғига асосан, қарздор Фаррух Тожибоевдан бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Денов туман бўлими иш юритувига келиб тушгач, ижро ҳаракатларига киришилган.

Қарздор ота алимент пулини тўлашдан бош тортиб номаълум тарафларга кетиб қолгани сабабли унга нисбатан икки йил муқаддам қидирув эълон қилинган эди.

Бюронинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан олиб борилган тезкор қидирув чоғида Ф.Тожибоев чет элга чиқиб кетгани аниқланган.

- Бир неча йиллар давомида Россия федерациясида ишлаб қайтиб келган ота ёлғиз фарзандига алимент тўлашдан бош тортгани сабабли унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, қонуний ҳал этиш учун жиноят ишлари бўйича Денов туман судига тақдим этилди, - дейди Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси инспектори Мансур Назаров. - Бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида Ф.Тожибоев фарзандининг моддий таъминоти учун жами 27 миллион 900 сўм алимент пулини тўлашдан бош тортиб келгани аниқланиб, суд қарори билан ўн беш сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Суд мажлисида унга қўлланилган маъмурий жазодан ўзига тегишли хулоса чиқармай икки ой ва ундан ортиқ муддатда алимент тўлашдан бўйин товласа жиноий жавобгарлик масаласи ҳал этилиши тушунтирилди.

Холмўмин Маматраимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Алимент тўламаган ота хориждан қайтгач 15 суткага қамалди