ЎзА кузатуви

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либераль-демократик партияси Сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари Актам Ҳаитов жорий ҳафта давомида бир қатор муҳим тадбир ва амалий ишлар билан банд бўлди.  

Сиёсий тадбирлардан бошланган ҳафта тоғли Узуннинг тадбиркорлари ва аҳолиси билан амалий учрашув ва муаммоларни ҳал қилишга кўмаклашиш билан якунланди. 

31 январь. ЎзЛиДеП Сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракциясининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги фармонидан келиб чиқадиган партия олдидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.  

Мажлисда Актам Ҳаитов сўзга чиқиб, Тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда барча партия вакиллари ва депутатлар зиммасига катта масъулият юкланишини таъкидлаб, партиянинг ишлаб чиқилган “йўл харитаси”ни тўлиқ амалга ошириш борасида кўрсатмалар берди. 

Куннинг иккинчи ярмида Актам Ҳаитов Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди. Йиғилишда “Стандартлаштириш тўғрисида”ги ҳамда “Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида бўлди. 

1 февраль. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида иштирок этди. Мажлисда қатор қонун лойиҳалар муҳокама қилинди. 
 
2 февраль. Актам Ҳаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сурхондарё вилоятига ташриф буюриб, “маҳаллабай”, “хонадонбай” ишлаш мақсадида ўрганишлар олиб борди. Қатор тадбиркорлик субъектлари, кластерлар, томорқачилар фаолияти билан яқиндан танишди, муаммо ва таклифларни ўрганди. 

Шу куннинг ўзида Актам Хаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари Термиз туманидаги “Қаҳрамон” маҳалласида яшовчи Бобоёр Холбоевнинг хонадонида бўлди. Шу ернинг ўзида томорқачиликни янада ривожлантириш мақсадида ҳоким ёрдамчилари ва деҳқонлар учун семинар ташкил этилди. 

Термиз давлат университетида бўлиб ўтган учрашувда Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясидаги муҳим масалаларга эътибор қаратилди. Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Актам Ҳаитов Тараққиёт стратегияси мазмун-моҳиятини тушунтирди. Тараққиёт стратегиясида қишлоқ хўжалигини илмий асосда интенсив ривожлантириш орқали деҳқон ва фермерлар даромадини камида 2 баравар ошириш, қишлоқ хўжалигининг йиллик ўсишини камида 5 фоизга етказиш борасида белгиланган ишларни амалга ошириш учун ЎзЛиДеП ҳамда Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши Термиз давлат университети билан ҳамкорликда илмий марказ очишга келишилди.  

Марказда Сурхондарёнинг иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини сақлаш, қайта тиклаш ва оширишга қаратилган лойиҳалар амалга оширилади. 

Актам Ҳаитов ташрифи давомида Сурхондарёдаги тадбиркорлик субъектларидан бири — ип-калава ишлаб чиқарадиган “AMUDAR TEXTILE” МЧЖ фаолияти билан танишди. Учрашувда корхонанинг ишлаб чиқариш қувватлари, экспорт салоҳияти ва ишчи ходимларга яратилаётган шарт-шароитлар ўрганилди. 

Мазкур корхонада доимий равишда 4 сменада 600 нафарга яқин ишчи меҳнат қилмоқда. Бир суткада 16 тонна тайёр хом ашё маҳсулоти ишлаб чиқарилмоқда. Маҳсулотлар Хитой ва Туркия давлатларига экспорт қилинаяпти. Шу куни партияга аъзо бўлиш истагини билдирган корхона ёшлари билан партия раисининг мулоқоти бўлиб ўтди. А.Ҳаитов ёшларнинг олаётган даромади билан қизиқди, бир йўла уларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари бўйича ҳам тавсия бериб ўтди. Шундай ёшлардан яна 10 нафари партияга аъзо қилиниб, корхонада янги Бошланғич партия ташкилоти очилди. 

3 февраль. А.Ҳаитов Узун тумани Боботоғ Ўрмон хўжалиги биносида бўлиб, бу ерда яратилган шароитлар, иссиқхонасида етиштирилаётган маҳсулотлар ҳамда биолаборотория шароитида кўпайтирилаётган уруғ-селекция навлари билан танишди. Сўнгра Боботоғ Ўрмон хўжалиги ҳудудида кўчатлар ўтказиш, писта-бодом кўчатларини кўпайтириш ишлари жараёни билан танишиб, бу ерларда етиштириш мумкин бўлган деҳқон хўжалиги маҳсулотлари, боғдорчилик ривожи ҳақида суҳбатлашилди. 

Сўнг тоғли ҳудудда жойлашган “Заркамар” ва “Нурли келажак” маҳалласи аҳолисининг ижтимоий муаммолари ўрганилиб, бу ерда аҳоли даромадларини ошириш чоралари юзасидан маҳалладаги янги ҳоким ёрдамчилари, маҳаллари раислари ва фаоллар билан суҳбат ўтказилди. Хусусан, бу ерда маҳаллий шароитдан келиб чиқиб чорвачилик (эчкичилик ва қўйчилик), паррандичилик (инкубаторлар ўрнатиш) ҳамда боғдорчилик (ковракчилик, пистачилик) соҳаларини йўлга қўйиш ва имтиёзли кредитлар ажратилишида келишиб олинди. 

4 февраль. Партия раҳбарининг Узун туманидаги ўрганишлари давом этди. Бугун туманнинг “Боботоғ” маҳалласида томорқадан унумли фойдаланиб келаётган тадбиркорлар Нормурод Бердиев ва Абдурасул Шаматов хонадонларига ташриф буюрилди. Шу ернинг ўзида томорқа хизматини йўлга қўйиш, кўчатчиликни ривожлантириш ва аҳоли томорқаларига техник хизматларни йўлга қўйиш учун Абдурасул Шаматовга 300 миллион имтиёзли кредит ажратишга ҳамда паррандачиликни ривожлантириш учун иккита Инкубатор олиб келиб ўрнатишга келишиб олинди. 

Шундан сўнг тоғли ҳудуднинг Тожикистон билан чегарадош яна 4 та — Оқмачит, Толтугай, Боботоғ ва Янгиобод маҳаллаларидаги фермер ва тадбиркорлар билан амалий мулоқот ташкил қилинди. Учрашувда томорқадан унумли фойдаланиш, боғдорчиликни ривожлантириш, фермерликни кенгайтириш ва ушбу мақсадлар учун кредит ажратиш чоралари юзасидан фаолларнинг таклифлари ўрганилди.  

Хусусан,  фермерликни ривожлантириш учун 50 минг дона тоғ кўчатлари етказиб берилишига ҳамда тадбиркор Жасур Сафаровга 200 тонналик музлаткич омборини қуриш учун кредит ажратилишида амалий ёрдам беришга келишиб олинди. 

Муҳтарама Комилова,  ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЎзЛиДеП раиси Актам Ҳаитов ҳафта давомида қандай ишлар билан машғул бўлди?