Дунё бўйлаб тарқалган пандемия турли чекловларга ва шу чекловлар асосида имкониятлар яратилишига ундагани ҳеч кимга сир эмас. Хусусан, таълим жараёнларида буни яққол англаш мумкин. Таълим муассасаларида педагог-ўқитувчилар талаба ва ўқувчиларга режа асосида видео ва аудио дарсларни масофавий тарзда олиб борди.

Яқинда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда ўқув жараёнлари 7 февралдан бошлаб анъанавий шаклга ўтказилиши маълум қилди. 

Дарслар гоҳ масофавий, гоҳ анъанавий тарзда олиб борилиши ҳақидаги хабарлар олий таълим муассасалари талабалари томонидан муҳокамаларга сабаб бўлди.

Ҳолат юзасидан профессор ўқитувчилар ва турли йўналишларда таҳсил олаётган талабалар фикрига қизиқдик. 

"ДАРСЛАРНИ ОНЛАЙН ТАРТИБДА ДАВОМ ЭТТИРИШ ЧОРА ЭМАС"

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Медиа ва коммуникация факультети декани Амрулло Каримов: 

– Пандемия даври таълим тизимига ўзининг салбий таъсирини кўрсатгани сир эмас. Аммо, масаланинг бошқа томони ҳам борки, бу даврда онлайн таълим платформалари бирмунча ривожланди. Масофавий таълим олиш имкониятлари кенгайди. Талабанинг мустақил таълим олиши учун шарт-шароит яратилди. Талаба токи ўзи ўқиб, ўрганиб, мустақил таълим олмагунича малакали кадр бўла олмаслигини англади, лекин анъанавий таълим ўрнини онлайн таълим эгаллай олмаслигини бугунги давр кўрсатиб турибди. 

Муаллим ва таълим олувчи иштирокидаги ўзаро мулоқот қадрият даражасида баҳоланади. Талаба ва ўқувчиларнинг 7 февралдан офлайн таълимга қайтаётгани соҳа сифатига ижобий таъсир кўрсатади. Назаримда, бу касаллик бундан буён биз билан ёнма-ён яшайди. Ундан ҳимояланишнинг ягона йўли соғлом турмуш тарзи ва ўзимизни эҳтиёт қилишдир. Дарсларни онлайн тартибда давом эттириш чора эмас.

"ОНЛАЙН” ЎҚИШ ТИЗИМИ МУАММОЛАР 

СУРЪАТИНИНГ ОШИШИГА ОЛИБ КЕЛАДИ"

А.Аъзамов, Тошкент педиатрия тиббиёт институти даволаш факультети талабаси: 

– Бизда икки йилдан буён дарслар онлайн тизимда олиб бориляпти. Бу эса талабаларда беморлар билан ишлаш тушунчалари деярли йўқолиб кетаётганлигига сабаб бўлмоқда.

Пандемия даврида жуда кўп инсонлар нобуд бўлди. Аниқроғи, уларда ёндош касалликлар бор эди. Тиббиёт ходимларининг беморларга етарлича эътибор бермагани ўлим ҳолати кузатилишига олиб келди. 

Аҳолининг тиббий билим саводхонлигига эга эмаслиги ҳам касалликни сурункали қисмига ўтказиб юборишда асосий сабаб бўлди. Шу боис ҳам талабалар замонавий билимларга эга бўлишлари керак. Қолаверса, тиббиёт соҳасида таълим олаётган талабаларнинг онлайн ўқиш тизимида бўлиши муаммолар суръатининг ошишига олиб келади, холос. 

Онлайн ўзлаштирилган билимлардан кўра, кўриб амалиётда ўзлаштирилган билимлар анча фарқ қилади. Беморларга замонавий техникалар ёрдамида кам тиғ текказиб, самарали ва осон даволаш учун амалий билимларга эга бўлишимиз кўпроқ муҳим.

"ҲАММА ҲАМ ТЕХНИК ЖИҲАТДАН ТАЪМИНЛАНГАН, ДЕБ АЙТОЛМАЙМИЗ"

Муҳиддин Қурбонов, талаба: 

– Онлайн таълим кўп томонлама яхши. Узоқ вилоятда турадиган талабалар ётоқхона, ижара ва шунга ўхшаш муаммолардан халос бўлади.

Сиз интернетда турли тиллардаги психологик ва пазандачилик курсларида арзон нарх билан иштирок этишингиз мумкин. Демак онлайн ўқиш тизимидан фақат қисқа муддатли тор доирада фойдаланса бўлади. 

Онлайн дарсда интизом йўқолади. Вазифаларни бажариш даражаси сустлашади. Талаба ўқитувчи билан юзма-юз мулоқотдан кейин мавзуга яхшироқ тайёрланишга ҳаракат қилиши мумкин. Шу сабаб мен доим оффлайн, яъни анъанавий таълимни ёқлайман. Онлайн таълим Ўзбекистон шароитига тўғри келмайди. Ўқитувчилар ҳам онлайн тизимида бизга тўлиқ эътибор билан ёндаша олмайди.

Яна бир муаммо ҳар кимда ҳам дарсларда қатнашиш учун компьютер, ноутбук бор, деб айта олмаймиз. Бундан ташқари, интернет учун ҳам қўшимча маблағ сарфлашга тўғри келади. Алоқа сифати паст ҳудудларнинг борлиги сабаб талабалар доим ҳам давоматни ушлаб туролмайди.

"ВАҚТИМИЗ БЕҲУДА КЕТМАСИН..."

Муниса Аъзамова, ЎзЖОКУ талабаси: 

– Аввалига менинг магистратура ҳақидаги фикр, тасаввурларим бошқача эди. Ўқишга киргандан кейин умуман бошқа муҳитга тушганман. Биринчи семестр анъанавий тарзда ўтилди. Ҳафтада тўрт ўқиш куни ва шулардан иккита фан ҳақиқатда керакли ва биз учун фойдали тарзда ўтилди. Қолган 90 фоиз дарсларда вақтимизни беҳуда сарфлагандек бўлдим. 

Дарслар масофавий тизимда ўтилса, беҳуда кетган вақтимиз ўрнига ўзимиз учун соҳага доир амалий ишлар қилишимиз мумкин экан. Айнан журналистика соҳасини масофадан туриб ҳам ўрганса бўлади. Аҳоли саломатлигини сақлаган ҳолда карантин қоидаларига тўлиқ амал қилганимиз маъқул. Бир соҳа вакилларининг билим олишини ўйлаб, аксар аҳолининг касалланишига йўл қўйиб бўлмайди.

Талабалар масофавий «HEMS Student» ўқитиш тизими орқали дарсларни бемалол ўзлаштиришлари мумкин. Платформада барча зарурий элементлар, маъруза, видеодарс, тест, топшириқ, чат, форум, сўровнома, глоссарий, тескари алоқа ва вебинар имкониятлари жойлаштирилган.

"ЁТОҚХОНА МАСАЛАСИ МУАММО..."

Наргис Қосимова, ЎзДЖТУ катта ўқитувчиси, журналист:

– Олий таълим муассасаларида ўқиш 7 февралдан 24 февралга қадар босқичма-босқич амалга оширилиши вазирлик сайтида эълон қилинди. Пандемия шароитида олиб борилган онлайн ўқиш етарли даражада ўз самарасини бермади. Чунки чекка ҳуддудларда интернет муаммо бўлиб, аксарият талабаларнинг дарсга онлайн тарзда қатнашиши анчагина муаммо бўлди.

Масофавий таълим афзалликлари кўп, аммо гап уни қай тарзда ташкил қилиш ва ўқувчи-талабаларни жалб қила олишдадир. Масофавий таълим самарадорлигини ошириш учун ўқитувчининг педагогик билим ва маҳорати билан биргаликда, техник имкониятларнинг мавжудлиги ҳам катта роль ўйнайди. Мазкур имкониятлар Ўзбекистонда ҳали етарли эмас. Шу сабабли онлайн шаклдаги таълим сифатининг бир томондан пасайишига олиб келди. Аммо масаланинг яна бир томони бор, бу ўқишга қайтган талабаларнинг яшаши.

Маълумки, жорий ўқув йилида квоталар оширилганлиги сабабли, талабаларнинг сони ҳам ошди. Бу эса ётоқхоналарда ўринларнинг етишмовчилигини келтириб чиқарди. Тўлов-контракт асосида ўқиётган талабалар, айниқса Тошкентда ижара ҳақининг юқорилиги сабабли қийналиб қолишларини айтмоқда. Мaзкур масала, жудам ҳам кўпчилик ОТМларда долзарблигича қолмоқда.

Дарҳақиқат, бугунги талабаларда дунёқараш, замонга хос ёндашув ва ўзгача интеллект бор. Улар ўзларининг ҳақиқий маънода талаба эканлигини, келажакда ҳоким, депутат, раҳбар, бошқарувчи бўлиши кераклигини ҳис қилса, илм олишга қалбан ёндашаверади. Шундагина билим олишнинг қандай шаклда бўлиши муҳим аҳамиятга эга бўлмайди.

Мухлиса АЪЗАМОВА, журналист 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“ОНЛАЙН”ми ёки “ОФФЛАЙН”:  кимдир ётоқхона, кимдир вақт ва яна кимдир сифатли таълим қайғусида... 