Литвалик депутатлар делегацияси АҚШ конгрессига мурожжат қилиб, Литвага америкалик қўшинларни доимий асосда жойлаштиришни ва Болтиқбўйи давлатларига молиявий кўмак миқдорини оширишни сўрамоқчи, дейилади “Foreign Policy “хабарида.
Нашрнинг маълумотига қараганда, ҳозирда Литва сеймининг бир гуруҳ депутатлари Вашингтонда бўлиб турибди. Улар АҚШ конгрессидаги учрашувда ўзларининг сўровларини баён қилмоқчи.
Литва Сеймининг ташқи ишлар қўмитаси раиси Лайма Люция Андрикененинг: “Мамлакатимизда АҚШ ҳарбийлари доимий жойлашуви устувор мақсадимиз. Бу жой Европа чегарасидаги қизил чизиқ, ахир”, деган сўзлари “Foreign Policy”да иқтибос қилиб келтирилган.