Давлат хизматлари агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси жорий йилда энг намунали давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ бўлими ва ҳамкор ташкилотларни эълон қилди. Уларнинг йил давомидаги фаолияти, хизмат кўрсатиш сифати, меҳнат ва ижро интизоми, ўтказилган сўровномалар натижасида аниқланди.

Сўровномаларга кўра, Давлат кадастрлар палатаси Қашқадарё вилояти бошқармаси «Энг намунали ҳамкор ташкилот» номинациясида ғолиб бўлди. Ушбу эътироф соҳада фаолият юритаётган фидойи жамоанинг меҳнатлари самарасидир. Дарҳақиқат кейинги йилларда Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан кадастр соҳасига қаратилаётган эътибор натижасида кадастр фаолияти такомиллашди. Бу борада аҳолини қийнаб келаётган кўплаб муаммоларга ечим топилмоқда. 

Хусусан, ўтган 2021 йилда Давлат кадастрлари палатаси Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан Президентимиз  ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан соҳа фаолиятини такомиллаштиришга доир қабул қилинган қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ер участкалари ва кўчмас мулк объектларига кадастр паспортини тайёрлаш учун Давлат хизматлари марказлари ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) сайти орқали келиб тушган 27 минг 529 та мурожаат ижроси бўйича кадастр паспортлари тайёрлаб берилган. Шунингдек,  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги «Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ер участкалари ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказлари ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) сайти орқали келиб тушган 30 минг 793 та мурожаатларни ижроси бўйича ер участкасига ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар, 2 минг 993 та кўчмас мулк билан боғлиқ тузилган битимлар давлат рўйхатидан ўтказилган. 

Бундан ташқари, Президентимизнинг 2019 йил 26 августдаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги «Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарорига асосан тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида хатловда аниқланган бўш турган 11 минг 874 та 392,24 гектар ер майдонлари аниқланиб, “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилган. Шундан 3 минг 672 та 123,63 гектар ер майдон аукцион савдога қўйилган. Натижада 2 минг 163 та 94,51 гектар ер майдони электрон аукцион савдо майдончаси орқали сотилган ва давлат рўйхатидан ўтказилган. 

Ўлмас Баротов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кадастр соҳасида хизмат кўрсатиш такомиллашмоқда