Дунёда йилига 18 миллион киши юрак-қон томир касалликларидан вафот этаяпти.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларида шундай рақамлар келтирилади. 

Бу эса ўлим ҳодисасининг 31 фоизини ташкил этади. Бошқача айтганда, бугунги кунда 31 фоиз ҳолатларда ўлимнинг сабабчиси юрак-қон томир касалликлари бўлмоқда. Юрак-қон томир тизимидаги касалликлари туфайли вафот этаётган кишиларнинг 75 фоизи даромади паст ва ўрта бўлган мамлакатлар аҳолисига тўғри келади. Яқинда АҚШда ўтказилган илмий тадқиқотларга кўра бугун аёллар, айниқса ёш хотин-қизлар ўртасида юрак фалажи ва хуружига  учраш ҳолати тобора кўпаймоқда.

Айниқса, ушбу касалликлар оқибатида юзага келадиган ўлим ҳолатлари бўйича юрак-қон-томир касалликлари нафақат бизнинг юртимизда, балки бутун дунёда ҳам биринчи ўринда туради. Бунинг асосий сабаблари ташқи муҳитнинг ўзгариши, аҳоли ўртасида кам ҳаракатлилик – гиподинамия, жисмоний ва руҳий зўриқиш, рационда ҳайвон ёғлари кўп бўлган маҳсулотларни кўп истеъмол қилиш, чекиш ва спиртли ичимликларга ружу қўйиш. Ушбу омиллар юрак-қон томир касалликларининг аҳоли орасида кенг тарқалишига ва ёшариб бораётганига асосий сабаб сифатида кўрсатиш мумкин.

 Ҳақиқатдан, юрак-қон томир касалликлари ёшариб бормоқда. Илгари бу касалликлар асосан қарияларда учраган бўлса, ҳозирда 20 ёшли инсонларда ҳам миокард инфаркти, артериал гипертония, юрак ритмининг ўткир бузилиши каби касалликлар учрамоқда. 
Таҳлиллар мамлакатимизда 30-70 ёшдаги аҳоли ўртасида ўлим ҳолатларининг 53 фоизи ҳанузгача юрак-қон томир касалликларига тўғри келаётгани кўрсатмоқда. Сўнгги беш йилда юрак-қон томир касалликлари 20 фоизга, ҳатто ёшлар орасида ҳам кўпайган. 40 ёшдан юқори аҳолининг 20-25 фоизида гипертония аломатлари мавжуд. Шу боис, кардиологик ва кардиожарроҳлик хизматлари сифатини яхшилаш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан ҳисобланади. Мамлакатимиз Президентининг «Юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори айни мақсадларга қаратилган.

Қарорга биноан, 2022 йилдан бошлаб 40 ёшгача бўлган аҳолининг йилига бир марта саломатлик профили (овқатланиш характери, тамакига қарамликнинг мавжудлиги, тана вазни, артериал босим, қондаги қанд ва холестерин даражаси ва бошқалар) баҳоланади; 40 ёшдан ошган аҳоли бирламчи бўғинда йилига камида бир марта манзилли скрининг текширувларидан ўтказилади; юрак-қон томир касалликлари бўлган 200 мингдан зиёд эҳтиёжманд аҳоли эналаприл дори воситаси билан бепул таъминланади. Бунинг учун 2022–2024 йилларда 12 млрд. сўм ажратилади.

2022 йил якунига қадар туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида юқумли бўлмаган касалликлар, шу жумладан, юрак-қон томир касалликлари ва уларнинг асоратлари профилактикаси, ўз касаллигини доимий назорат қилиб бориш кўникмасини шакллантиришни ўргатувчи «Профилактика мактаблари» фаолияти йўлга қўйилади. Бунда, «Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» хоналари ташкил этилиб, беморлар 35 турдаги тарқатма материаллар билан таъминланади. 

Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари лабораторияларини коагулометр ускунаси ва зарур реактивлар билан таъминлаш ҳамда «Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» хоналарини ташкил этиш учун ҳар бир туман (шаҳар) бюджетларида 350 млн. сўмгача маблағ кўзда тутилади.

Шунингдек, 2022 йилда «Соғлом турмуш тарзи» платформасидан фойдаланувчиларни рағбатлантириш мақсадида Давлат бюджетидан 100 млрд. сўм ажратилади. ҳар йили туман ва шаҳарларда фитнес учун шароитга эга кўчалар мавжуд бўлган биттадан намунали маҳаллалар ташкил қилинади. 2022 йил якунига қадар: туман (шаҳар) шифохоналарини 4 турдаги кардиология ускуналари (ЭКГ, ЭхоКГ, холтер-монитор ва дефибриллятор) билан жиҳозлаш ҳисобига кўрсатиладиган хизматлар тури 15 тага етказилади; Республика кардиология марказининг ҳудудий филиалларида юқори технологик жарроҳлик амалиётлари тури босқичма-босқич 15 турдан 35 тургача оширилади; Марказнинг клиникаси кўп тармоқли клиника сифатида трансформация қилиниб, юрак-қон томир касалликлари илмий-тадқиқот лабораториялари ташкил қилинади.

Мазкур лабораторияларни замонавий тиббий ускуналар билан таъминлаш учун Осиё тараққиёт банки ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки каби халқаро молия ташкилотлари ҳамда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 5 млн. доллар йўналтирилади.  Шунингдек, оилавий шифокорлар иши самарадорлигини ошириш мақсадида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг протоколига асосланган юрак-қон томир касалликлари хавфини баҳоловчи мобил илова яратилиб, амалиётга жорий этилади.

Қарорга биноан, Республика Кардиология марказининг мавжуд штатлари доирасида ҳудудий филиаллар билан ишлаш бўйича директор ўринбосари лавозими жорий этилади. Шунингдек, 2022 йил якунига қадар, кейинчалик эса ҳар йили Германия, Россия ва бошқа давлатларнинг нуфузли марказларида 30 нафардан кардиолог мутахассисларнинг малакасини ошириш; 14 мингта тиббиёт бригадаларининг оилавий шифокорларини юрак-қон томир касалликларини барвақт аниқлаш ва даволашга ўқитиш; бирламчи бўғиндаги 500 нафар мутахассис кардиология ва лаборатория йўналишлари бўйича қайта тайёрлаш; оилавий шифокор пунктлари ва поликлиникаларда шифокор олди кўрик хоналарини ташкил қилиш ҳамда 15 минг нафар ҳамшираларни махсус онлайн курсларда ўқитиш чоралари кўрилади.

Қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун 2022–2024 йилларда Давлат бюджетидан 272 млрд. сўм маблағ ҳамда халқаро молия ташкилотлари кредит маблағлари ҳисобидан 5 млн. доллар маблағ ажратилади. Қабул қилинган қарор юртимиздаги ислоҳотлар кўзбўямачилик ёки ҳисобот учун эмас, балки инсон қадри учун, мамлакатимиз фуқаролари, келажак авлоднинг саломатлиги учун ўтказилаётганининг далилидир. 

Шу ўринда бир масалага тўхталмоқчиман. Ўзбекистон учун энг катта бойлик – бу унинг соғлом халқи ва ёшлари. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 26 январь куни Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини белгилаш ҳамда уни жорий йилда амалга ошириш масалалари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари томонидан айтилган мана бу фикр ҳам гапимизнинг исботидир. «Албатта, инсон қадри биз учун қандайдир мавҳум, баландпарвоз тушунча эмас. Инсон қадри деганда, биз, аввало, ҳар бир фуқаронинг тинч ва хавфсиз ҳаёт кечиришини, унинг фундаментал ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашни назарда тутамиз».

Инсон қадри деганда, ҳар бир фуқаро учун муносиб турмуш шароити ва замонавий инфратузилма ташкил этишни, малакали тиббий хизмат кўрсатиш, сифатли таълим, ижтимоий ҳимоя тизими, соғлом экологик муҳит яратиб беришни тушунамиз. Шу билан бирга қабул қилинган қарор кучли ижтимоий ҳимояни энг устувор йўналиш деб билган ва амалда буни таъминлаётган давлатимиз томонидан аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йўлидаги яна бир реал  қадам ҳисобланади. 

                                                      Тошпўлат МАТИБАЕВ, 
       Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши раисининг ўринбосари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда аҳоли ўртасида ўлим ҳолатларининг 53 фоизига юрак-қон томир касалликлари сабаб бўлмоқда