Коррупция – саратон касаллигига ўхшайди, у кўплаб муаммоларимизнинг негизини ташкил этмоқда. Ҳар йили жаҳон иқтисодиётига миллиард долларлаб зарар етказади. У ночор аҳволдагиларни қашшоқлик ботқоғига тортмоқда.
Коррупциянинг авж олиши айрим амалпараст, ўз манфаатлари йўлида ҳеч нарсадан таб тортмайдиган раҳбарлардан бошланди. Бундай жамиятда тўғри принциплар асосида ишлайдиган одамлар тан олинмайди ва аҳмоқ деб ҳисобланади. Давлатдаги коррупция мутасаддилар, сиёсатчилар ва жиноятчилар ўртасидаги алоқанинг натижасидир.
Илгарилари пора нотўғри ишларни қилиш учун берилар эди, энди пора тўғри ишларни ўз вақтида бажаргани учун берилади. Бугунги кунга келиб, коррупция ҳурматга сазовор нарсага айланди, негаки унда ҳурматли одамлар иштирок этмоқда.
Ҳаётимизни бир фильм сифатида тасаввур қилиб кўрадиган бўлсак, ушбу фильм сценарийсида қуйидаги сюжетларга дуч келамиз: агар бирор киши давлат ишини хоҳласа, у барча мувофиқлик мезонларини қондиришидан қатъи назар, юқори мансабдор шахсларга бу учун албатта тўловни амалга ошириши керак бўлади.
Ҳар бир идорада тегишли ходимга пул бериш ёки баъзи бир манбаларнинг ишларини бажаришини таъминлаши керак. Одамларнинг соғлиғи ва ҳаёти билан ўйнашиб истеъмолчиларни алдаган виждонсиз ишчилар томонидан озиқ-овқат ва фуқаролик буюмлари бўлимида маҳсулотларнинг бузилиши ва икки нусхада тортилиши мавжуд. Мол-мулк солиғини ҳисоблашда ходимлар ҳукумат қоидаларига биноан уй тўғри қурилган бўлса ҳам пул ундиради.
Одатда давлат манфаатларини кўзлаган ҳолда давлат хизматларидан фойдаланишни суиистеъмол қилиш, деб таърифланган коррупция, авторитар тузумларда ёки ёш демократик давлатларда барқарор демократик давлатларга нисбатан кенг тарқалмоқда.
Коррупция шакллари турлича бўлиб, улар пора олиш, товламачилик, кронизм, непотизм, ҳокимиятпарастлик, ҳомийлик, савдо-сотиқ, пайвандлаш, мулкни ўғирлаш, қайтариб олиш, нопок иттифоқ, уюшган жиноятчиликка алоқадорлик ва бошқаларни ўз ичига олади. Aфсуски, бу рўйхатни ҳали узоқ давом эттириш мумкин. Турли хил демократик тизимларда коррупциянинг турлари ҳам ҳар хил бўлади, шунга асосан унинг турли шакллари ва даражаларига дуч келишимиз мумкин.
Демократик маданиятга нисбатан таҳдидлар ҳақида гап кетганда энг катта ва асосий омилни коррупция балоси ташкил қилади. Коррупцияни қабул қилиш индекслари шуни кўрсатадики, аксарият мамлакатларнинг коррупциявий фаолиятни назорат қилмасликлари – бутун дунёда демократиянинг инқирозига сабаб бўлмоқда. Турли тадқиқотлар натижасига кўра, юқори даражадаги коррупция демократияга путур етказади ё уни барбод қилади.
Коррупция – ҳар қандай бошқарув тизимида давлат ташкилотлари, қонун чиқарувчи органлар ва ҳатто бошқарув партияларига сиёсий фракция, кичик элита, оз сонли компаниялар ёки ишбилармонлар эгалик қилишда намоён бўлади. Ушбу субъектлар ўзларини бойитиш учун тизимли равишда миллий давлат ресурсларидан фойдаланишади.
Умуман олганда коррупция, бу — жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллат бўлиб, мазкур иллат демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказади, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади, бозорлар фаолиятига тўсқинлик қилади, ҳаёт сифатини ёмонлаштиради ва одамлар хавфсизлигига таҳдид соладиган уюшган жиноятчилик, терроризм ва бошқа ҳодисалар илдиз отиб, гуллаши учун шароит яратиб беради.
Aйтиб ўтиш жоизки, бу зарарли иллат каттами, кичикми, бадавлат ёки камбағал бўлишига қарамай, барча мамлакатларда илдиз отган бўлиб, уни бартараф этиш бўйича жаҳон ҳамжамияти томонидан бир қатор самарали ишлар амалга оширилаётган бўлса-да, ҳанузгача у бартараф этадиган чора топилган эмас.
Коррупция тарихига назар соладиган бўлсак, унинг ўзаклари жуда қадимга бориб тақалиб, бу ҳол қабилада маълум мавқега эга бўлиш учун қабила сардорларига совғалар бериш одатидан келиб чиққан деб тахмин қилинади. Ўша даврларда бу нормал ҳолат сифатида қабул қилинган бўлса-да, бироқ бугунги ривожланган жамиятда коррупциянинг давлат ривожланишига катта тўсиқ эканлигини кўрсатади.
Шу ўринда яна бир маълумот: коррупцияга қарши курашган биринчи давлат сифатида қадимги Шумер давлати тан олинган. Бизгача сақланиб қолган манбалардан маълумки, қадимги давлатларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг порахўрлиги давлатнинг обрўсига жуда катта путур етказганлиги сабабли бу ҳодиса ватан фидойиларини қаттиқ ташвишга солган. Шу боисдан, дунёнинг етакчи динларида ҳам биринчи навбатда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг порахўрлиги қаттиқ қораланади.
Гап дин ҳақида кетар экан, христианларнинг муқаддас китоби – Инжилда мавзу доирасида қуйидаги жумлалар: «Совғаларни қабул қилма, чунки совға кўрни кўрадиган қилади ва ҳақиқатни ўзгартиради» ўрин олган бўлса, Қуръони Каримда «Бошқаларнинг мулкини ноҳақ йўл билан олмангиз ва бошқаларга тегишли бўлган нарсаларни олиш учун ўз мулкингиздан ҳокимларингизга пора қилиб узатмангизлар» дейилган.
ХVIII асрнинг иккинчи ярмига келиб жамият давлат бошқарув аппаратининг иш сифатига тобора кўпроқ таъсир кўрсата бошлади. Бу ўша даврда қабул қилинган бир қатор қонун ҳужжатларида ўз аксини топган бўлиб, жумладан 1787 йилда қабул қилинган AҚШ Конституциясида пора олиш AҚШ президентини импечментга тортиш мумкин бўлган икки жиноятнинг бири сифатида кўрсатиб ўтилган. Сиёсий партияларнинг вужудга келиши ва уларнинг мамлакат ҳаётидаги ўрнининг ошиб бориши ХIХ-ХХ асрларда ривожланган давлатларда коррупциянинг дунёнинг бошқа мамлакатларига нисбатан анча камайишига олиб келган ҳисобланади.
Коррупция иллатини тадқиқ қилган бир қатор йирик мутахассисларнинг қуйидаги факторларини таҳлил қилиб ўтсак мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Демак, коррупцияга йўл очувчи биринчи омил, бу – икки хил маънони англатувчи қонунлар, яъни тегишли вазиятда ҳуқуқни қўлловчи мансабдор шахс томонидан қонунларни турлича қўллаш ҳисобланади. Шунингдек, айрим мутахассислар жиноят, маъмурий қонунчиликдаги «вилка» санкцияларни ҳам коррупцияга қулай шароит яратиши мумкинлиги ҳақида фикр юритишган. Яъни, санкциянинг аниқ миқдори йўқлиги судьяда уни ўз хоҳишига қараб қўллашга шароит яратиб беради.
Aҳоли ҳуқуқий саводхонлигининг пастлиги — аҳоли томонидан қонунларни билмаслик ёки тушунмаслик мансабдор шахсга ўзининг шахсий манфаати йўлида қонунлардан фойдаланишга қулай шароит яратади.
Мамлакатдаги сиёсий вазиятнинг нотинчлиги — мамлакатдаги нотинчлик биринчи навбатда аҳоли онгида ҳаётда юксак турмуш даражасига эришишнинг асосий усули «қонунга хилоф фаолият билан боғлиқ» деган мутлақо ахлоққа зид нуқтаи назар шаклланишига олиб келади. Бу эса ўз навбатида коррупцияга қулай шароит яратади.
Ижро ҳокимиятининг бирлиги тамойилининг бузилиши — айнан битта фаолиятнинг турли инстанциялар томонидан тартибга солиниши:
• аҳолининг давлатни назорат қилишдаги суст иштироки;
• давлат секторидаги хизмат қилаётган хизматчилар даромадларининг хусусий секторда топиш мумкин бўлган даромадлардан камлиги;
• иқтисодиётнинг давлат томонидан тартибга солиниши;
• инфляциянинг юқори даражаси;
• мамлакат юқори бошқарув органларининг аҳолидан узилиб қолганлиги;
• мамлакатдаги диний ва ахлоқ қоидалари.
Юқоридаги омиллар бартараф этиш мақсадида жаҳон мамлакатларида коррупцияга қарши курашнинг қуйидаги усуллари ишлаб чиқилган:
ички назорат — бу усул бошқарув аппаратининг ўзида назоратни кучайтирувчи тузилмалар (ҳар хил ички инспекциялар ва бошқа назорат органлари тузиш орқали) яратишни тақозо этади. Бу тузилманинг асосий вазифаси ходимларнинг ички этикет қоидаларига риоя қилишини назорат қилиш ҳисобланади. Ҳозирги кунда бизнинг юртимизда ҳам бир қатор ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида айнан шу вазифани бажарувчи ички тузилмалар яратилган.
Ташқи назорат, бу усулда ижро аппаратидаги тузилмаларнинг мустақиллигини ошириш назарда тутилган бўлиб, айнан ушбу тузилмалар орқали коррупцияга қарши самарали кураш олиб борилади. Яъни, суд ҳокимиятининг максимал даражада мустақиллигига эришиш оммавий ахборот воситаларига кўпроқ эркинлик бериш ва шулар жумласидандир.
Сайлов тизими орқали курашиш — демократик давлатларда сайланган вакилларни коррупция учун жазолашнинг асосий усулларидан бири кейинги сайловларда унга овоз бермаслик ҳисобланади. Коррупцияга сайловлар орқали таъсир ўтказиш энг самарали усул ҳисобланади.
Коррупцияга қарши курашда юқори натижаларга эришган Швеция, Сингапур, Гонконг, Португалия каби давлатларнинг тажрибасини ўрганиш шуни кўрсатадики, коррупцияни юзага келтирувчи омилларни бартараф этиш коррупцияга қарши курашда муҳим ўрин эгаллайди. Бунда Конституциявий назорат органлари, ҳуқуқ-тартибот органларининг аҳамияти ортади. Яъни, коррупцияга олиб келиши мумкин бўлган нормаларни конституциявий назорат органи томонидан конституцияга зид деб топиш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш каби методлардан унумли фойдаланиш ушбу давлатларни коррупция даражаси жуда паст бўлган давлатлар қаторига олиб чиққан.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, коррупция балосидан қутулиш, ислоҳотларни унинг чангалидан қутқариш шарафли бурчимиз эканлигини ҳамма бирдек тушунмоғи шарт. Aкс ҳолда, ўзига тегишли хулоса чиқармай, порахўрлик ва тамагирликдан тийила олмаётган шахслар жазога тортилиши муқаррар! Коррупцияни келтириб чиқарувчи омиллар ана шу ҳодиса яшаб турган жамият яратган тизимнинг носоғлом яшашида намоён бўлади. Шу ўринда алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, оммавий ахборот воситаларининг коррупцияга қарши курашдаги асосий вазифаси ижтимоий кайфиятни ёритиш чўққининг ўткир нуқтасига етиб келганимизни эслатиб туришдан иборат.
Ирода Қурбонова,
Зангиота туманлараро иқтисодий суди судьяси