Кўчмас мулкларни ҳисобга олиш йўналишида ўтган йил давомида Кадастр агентлиги ходимлари томонидан республика бўйича 252,9 мингта қўшимча объектлар аниқланиб, кадастр базасида ҳисобга олинди. Объектларнинг умумий сони 7,9 миллионтадан ошди ва солиқ органлари базасига онлайн тақдим этилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган брифингда Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов  маълум қилди. Шунингдек, хабарда 2021 йилда тизимда амалга оширилган ишлар борасида маълумот берди.

Республика бўйича 477,7 мингта кўчмас мулк объектида қўшимча қурилмалар аниқланиб, кадастр баҳоси қайта кўриб чиқилди. Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий идоралари томонидан 471,2 мингта кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ер ва кадастр назорати йўналишида 2021 йилда Ер ва кадастр назоратчилар томонидан 16 минг 893 ҳолатда 2 541,3 гектар ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш бўйича ҳуқуқбузарликлар аниқланди. Аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича 16 минг 278 та мажбурий кўрсатма берилди, фуқаролик ишлари бўйича судларга 5 минг 38 та даъво аризалари киритилди, прокуратура органларига 762 та маълумотлар киритилди.

Амалга оширилган назорат тадбирлари натижасида 5 минг 587 та ҳолатда аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари ихтиёрий бартараф этилди. Суднинг ҳал қилув қарорига асосан мажбурий тартибда бартараф этилганлар 61 та ни ташкил қилади.

Ер ва кадастр соҳасидаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича 30 минг 100 та маъмурий жавобгарлик чоралари кўрилиши таъминланди. Бўш ер участкаларини аукционга чиқариш йўналишида ўтган 12 ой давомида 74 минг 91 та яъни 3 323,5 гектар ер участкалари “Yerelektron” тизимига киритилди.

Геодезия ва картография йўналишида 2021 йилда 5 минг 876 та геодезия пунктлари текширилди, 592 та геодезия ўлчов ишлари бажарилди. 61 513,4 кв.км. майдонда аэросьёмка ишлари олиб борилиб, 26 минг кв.км. майдонда рақамли ортофотопланлар яратилди ва 2 144,5 минг гектар ер майдонида дешифровка, ер ресурсларини хатловдан ўтказиш ва электрон хариталарини яратиш ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, 46 минг 500 та Географик объектлар номлари давлат экспертизасидан ўтказилди. Соҳани рақамлаштириш йўналишида ўтган йили қуввати 800 терабайтлик “Маълумотлар маркази” ва Жаҳон банки билан ҳамкорликда “Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими” тўлиқ ва ArcGIS дастурида онлайн геопортал пилот тарзида ишга туширилди.

2021 йил 1 майдан бошлаб янги интеграциялашган ахборот тизимида илк бор қишлоқ хўжалиги ерларини электрон шаклда давлат рўйхатидан ўтказиш бошланди. Бугунги кунда 166,4 мингта қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларнинг 23,1 миллион гектар ер майдонлари рақамлаштирилди ва электрон харитада аниқ жойи, чизмаси ва чегараси ахборот тизимига киритилди.
 
Шаҳноза Маматуропова, ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ер ва кадастр назорати: 16 минг 893 ҳолатда ер майдонлари ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган