“Омикрон” штаммининг жуда тез тарқалишига унинг буюмлар юзасида узоқ вақт яшовчанлиги сабаб бўлмоқда.

Киото тиббиёт университети олимлари тадқиқот ўтказиб, шундай хулосага келишганини маълум қилди. Олимларнинг илмий хулосалари яқинда Biorxiv порталида эълон қилинди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, SARS-CoV-2нинг янги мутацияси пластик буюмлар юзасида ва инсон терисида аввалги вирусларга қараганда анча узоқ яшайди. Бундан ташқари, олимларнинг фикрича, "омикрон" узоқ вақт давомида юқимлилик хавфини сақлаб туради.

Аввалги вирусларнинг пластик буюмлар юзасида яшаб қолиш вақти ўртача 56 соатни ташкил қилган. "Дельта" 114 соатгача яшай олган. Олимлар "омикрон"нинг бундай буюмлар юзасида 193,5 соатгача яшаганини аниқлашди. Ўлган жасаднинг терисида дастлабки SARS-CoV-2  8,6 соатгача тирик қолган бўлса, охирги мутация – 21,1 соатгача яшаган. Тадқиқотчиларнинг тахминича, “омикрон” айнан шу сабабга кўра, тез тарқалиш бўйича коронавируснинг аввалги вариантларини ортда қолдирмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Омикрон» штаммининг жуда тез тарқалиши сабаби маълум қилинди