Бугунги кунда юртимиз ўзига хос ривожланиш, янгиланиш, юксалиш даврига ўтди. Бу юксалишнинг замирида инсон ва унинг бахт саодати, қадриятлар устунлиги ҳамда аҳоли фаровон яшаши учун барча имкониятларни яратиш, хусусан, ёш авлоднинг порлоқ келажагини таъминлаш масаласи туради.

Ёш авлод бахтли келажакка юз тутишида кенг дунёқараш ва юксак маънавиятга эга бўлиши лозим. Худди шу масала мактабгача таълим ва тарбия соҳасида қабул қилинаётган барча қонун, фармон, фармойишларда ўз аксини топмоқда.

Жумладан, 2019 йил 16 декабрда Ўзбекистон Республикасининг “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги қонуни ва 2020 йил 22 декабрда илк бор “Мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат таълим стандарти”нинг қабул қилиниши мисолида кўришимиз мумкин. Мактабгача таълим тизимидаги ўзгаришлар, фармон ва қарорларда белгиланган вазифалар ижроси Қашқадарё воҳасида ҳам тизимли равишда амалга ошириб келинмоқда. Таҳлилларга кўра, 2018 йилда воҳада атиги 326 та давлат МТТлари фаолият юритган бўлса, 2022 йилга келиб давлат МТТларнинг сони 415 тага, хусусий МТТлар 26 тага, давлат хусусий шерикчилигидаги МТТлар 121 тага, оилавий нодавлат МТТлар сони 2183 тага етди. Болалар қамрови эса, 2018 йилда 32059 нафарни ташкил этган бўлса (13 фоиз), 2022 январь ҳолати бўйича бу кўрсаткич 152 537 нафарга етди (51,5 фоиз).

Қарши давлат университетида мактабгача таълим соҳаси бўйича кадрлар тайёрлашнинг сифат даражасини ошириш, олий малакали мутахассислар тайёрлаш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, ўқув-тарбия жараёнига халқаро таълим стандартларига асосланган илғор педагогик технологиялар ва ўқув-услубий материалларини кенг жорий қилиш каби долзарб муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Кейинги йилларда университет воҳада мактабгача таълим соҳаси бўйича хорижий тажрибаларни амалиётга жорий қилиш ва бўлажак педагог кадрлар компетентлигини юксалтириш мақсадида Жанубий Кореянинг KOICA ташкилоти ва Россиянинг бир қанча олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатди.

Ҳамкорлик алоқалари натижасида Қарши давлат университетида “Монтиссори методикаси” хонаси ташкил этилди ва мазкур хона KOICA ташкилоти томонидан 33 минг АҚШ доллари миқдоридаги болалар ўйинчоқлари, дидактик материаллар, мультимедия воситалари билан жиҳозланди. Унда Жанубий Корея ва Россия Федерациясининг Белгород давлат миллий-тадқиқот университети илмий даражали профессор-ўқитувчилари мактабгача таълим йўналиши талабаларига соҳага оид хорижий тажрибаларни ўргатиб келмоқда. 

Ушбу тажрибаларни вилоятда янада кенгроқ оммалаштириш ва мактабгача таълим соҳасида фаолият олиб бораётган педагог-кадрларга замонавий билимлар бериш, тизимдаги янгиликлар билан таништириш мақсадида Қарши давлат университети вилоят мактабгача таълим бошқармаси билан ҳамкорликда қисқа муддатли малака ошириш ўқув курсларини йўлга қўйди.

Маълумотларга кўра, вилоятдаги мавжуд МТТларда 11408 педагог-кадр фаолият олиб бормоқда. Уларнинг 6110 нафари давлат мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритса, 5298 нафари нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида фаолият олиб бормоқда.

Кўп йиллардан буён Қарши давлат университетининг Мактабгача таълим кафедраси вилоят мактабгача таълим соҳасига олий маълумотли педагог-кадрлар етиштиришда етакчи ўринда туради. 2020-2021 ўқув йилида мазкур йўналишни (кундузги, сирқи ва махсус сиртқи) 308 нафар талаба тамомлади ва ушбу соҳада ўз меҳнат фаолиятини амалга оширмоқда. Бу кўрсаткич 2019 йилгача бўлган битирувчи курс талабалари сонига нисбатан олганда 77 фоизга ошганлигини кўрсатади.

Meliqulova Barno Usmonovna, [24.01.2022 15:42]
– Маълумотим ўрта махсус? МТТда тарбиячи бўлиб ишлайман, – дейди Қарши шаҳрилик Шаҳноза Сунатуллаева. – Университет қошида ташкил этилган ўқув курсидан жуда мамнун бўлдим. Негаки, шу кунга қадар мактабгача таълим соҳаси бўйича замонавий билимларим етарли бўлмаганлиги сабабли фаолиятим жараёнида кўплаб қийинчиликларга дуч келардим. Айниқса, соҳада хорижий тажрибалардан фойдаланиш кераклигини яна бир бор ҳис қилдим ва бу борада амалий тажрибага эга бўлдим. Ўқув курсида олган билимларимни касбдошларим ҳам эггаллаши керак, деб ҳисоблайман. Муҳими, мен ўқув курсида ўқиш жараёнида олий маълумотга эга бўлишим кераклигини чуқур англадим.

– Нодавлат МТТларда мактабгача таълим бўйича мутахассислар етишмайди ёки фаолият олиб бораётган мутахассисларнинг билимлари, педагогик маҳорати замон талабларига жавоб бермайди, – дейди чироқчилик тарбиячи Мархабо Ахмедова. – Ваҳоланки, бугунги давр болалари зукко ва мустақил фикрлайдиган болалар. Улар машғулотлар жараёнида бизга жуда кўп саволлар беради, баъзан уларнинг саволларига жавоб беришда қийналиб қоламиз, тажриба ва малакамиз етишмайди. Ушбу ўқув курсида олган маълумотларим мен тарбиялаётган болалар учун жуда керакли албатта, айниқса, амалий тажрибалар, тасвирий фаолият, савод ўргатиш машғулотлари жараёнида эгаллаган билимларим мени ўз касбимга нисбатан қизиқишимни янада оширди.  

– Қарши давлат университетида ташкил этилган ўқув курсини вилоятимизда янада кенгроқ оммалаштириш зарур, – дейди мубораклик тарбиячи Александра Нуриева. – Негаки, айрим нодавлат МТТ раҳбар ва педагог-ходимлари соҳа мутахассислари эмас. Ўқув курсида бизга айнан соҳамизга тегишли янгидан янги билимлар, педагогик маҳорат, мактабгача таълимнинг меъёрий асослари ҳақида тизимли билимлар берилди. Шунингдек, менга Монтиссори методикаси модули бўйича ўтилган машғулотлар манзур бўлди ва фаолиятим жараёнида мазкур методикадан фойдаланишни режалаштирдим.  

Юқоридаги фикрларга кўра, университет томонидан ташкил этилган ўқув курслари шу соҳада меҳнат қилаётган педагог ва раҳбар ходимлар фаолияти учун ўта долзарб. Шу билан бирга, воҳамиздаги бу каби ишларнинг амалга оширилиши келажакда унинг тараққиётига хизмат қиладиган интеллектуал салоҳиятли, ташаббускор, шижоатли, ватанпарвар, жисмоний соғлом авлодни етиштиришга хизмат қилади. Зеро, юксак фазилатларга эга авлодни тарбиялашдан жамиятимиз, давлатимиз ва албатта воҳамиз бирдек манфаатдордир. Қарши давлат университети эса бу борада тўплаган амалий тажрибаларини давом эттиришни ва соҳа мутахассисларини ўқув-методик билимлар, замонавий янгиликлар билан қуроллантиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйди.

Н.Орипова,
Қарши давлат университети кафедра мудири.
ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактабгача таълим-тарбия: Қашқадарё тажрибаси