Мустақиллик ва истиқлол сўзлари бугунги кунда ҳар бир оила ҳаётининг, ҳар бир инсон қалбининг маъно-мазмунига айланди. Мустақиллигимизга 34 йил тўлди, бу давр мобайнида халқимиз буюк яратувчанлик ва бунёдкорлик ишлари билан фаровон ҳаёт қуриш йўлида узлуксиз меҳнат қилмоқда.

Жорий йилда “Ватан учун, миллат учун, халқ учун” шиори остида ташкил этилган байрам тадбири Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида ҳам кўтаринки кайфиятда ўтди. Бу ерда тўйга тўёна билан бориш каби эзгу анъаналар давом эттирилди. Ўтган йили Мустақилликнинг 33 йиллиги муносабати билан 33 та ижтимоий-иқтисодий соҳа объекти фойдаланишга топширилган бўлса, 34 йиллик байрам муносабати билан 34 та янги объект ишга туширилди.

Байрам арафасида туман марказида барпо этилган учта кўп қаватли уй-жой биноси фойдаланишга топширилди. Тантанали маросимда камбағаллик реестридаги оилаларнинг 50 нафар фарзандига мактаб формалари ва ўқув воситалари совға қилинди. Шунингдек, 10 нафар боланинг суннат тўйи ҳам тантанали тарзда ўтказилди. Давлат раҳбарининг 2021 йил 9 августдаги қарори асосида етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга 2 та янги уйнинг калитлари топширилди.

[gallery-25044]

- Бир ёшимда онамдан, 14 ёшимда отамдан айрилдим. Бува ва момомнинг қарамоғида катта бўлдим, - дейди Ҳусния Жуманиёзова. - Кейин турмушга чиқдим, фарзандли бўлдим, лекин ўз уйимиз йўқ эди. Ҳар доим ўз уйимиз бўлишини орзу қилардик. Энди эса замонавий кўп қаватли уйдан хонадон ажратилди. Бунинг учун давлатимиз раҳбаридан миннатдорман. Улар томонидан кўрсатилаётган ғамхўрлик ва эътибор жуда ҳам қувонтирмоқда.

Туманда миллий ҳунармандчиликни сақлаш ва ривожлантириш, айниқса, хотин-қизларни ва ёшларни банд қилиш мақсадида Паканди маҳалласида “Миллий ҳунармандчилик” маркази ташкил этилди. Ушбу марказда 50 га яқин гилам турлари, кашта-сузаначилик, тўнчилик, чеварлик ва бошқа қўл меҳнати ҳунарлари яратилади. Ҳозир марказда 80 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланган.

- Марказ уйда ўтирган аёлларни иш билан таъминлаш ва ёшларга ҳунар ўргатишда муҳим аҳамиятга эга, - дейди туман ҳокими ўринбосари Гулчирой Соатова. - Бешта йўналишда гиламчилик, каштачилик, кўрпа-кўрпача тайёрлаш, тўнчилик ва миллий либослар тикиш бўйича иш олиб борилмоқда. Уйдаги аёллар билан касаначилик асосида ҳам фаолият йўлга қўйилди. Онахонларнинг тажрибаси ёшларга ўргатилади.

Байрам куни туманда 21 та кичик хизмат кўрсатиш объекти ҳам фойдаланишга топширилди. Улар орасида бешта мактаб биноси ва битта мактабгача таълим муассасаси ҳам борлиги ҳудуд ёшлари учун қувончли туҳфа бўлди.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, ўтган 34 йил Чироқчи тумани аҳолиси ҳаётига янгича маъно ва ранг берди. Янги ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар, бунёдкорлик ишлари ва ёшларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган кенг кўламли тадбирлар халқ фаровонлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади. Давлатнинг ғамхўрлиги ва ёшлар учун яратилган имкониятлар билан келажагимиз ёруғ ва умидли бўлади.

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
34 йилликка 34 иншоот