Сўнгги пайтларда кўп квартирали уйлардан фойдаланишнинг техник хавфсизлик қоидаларини бузиш ҳолатлари кўпайган.

Кўчмас мулк эгалари томонидан уй-жой фонди ва унга туташ ҳудудларда ўзбошимчалик билан қурилмалар барпо этилган. Ушбу ҳолатлар юзасидан кўчмас мулк эгаларига ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш юзасидан тегишли давлат органи томонидан мажбурий кўрсатмалар берилган.

Бироқ, ўзбошимчалик билан барпо этилган ноқонуний қурилмаларни мажбурий тартибда бартараф этишга оид судларга аризалар тақдим этишда олдиндан давлат божи тўловидан озод этилмаганлиги боис ушбу мазмундаги материалларни судларга тақдим этишда бирмунча қийинчиликларга дуч келинмоқда.

Шу мақсадда ишлаб чиқилган “Кўп квартирали уйларни бошқариш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ушбу соҳадаги муаммоларни бартараф этишга қаратилган.

Қонунни қабул қилиш орқали коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида, шу жумладан кўп квартирали уйларни сақлаш ва ундан фойдаланишда қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олишга кўмаклашишда инспекиция иштирокини янада кенгайтиради. Шу йўл билан кўп квартирали уйлардаги муҳандислик-техник коммуникацияларини ва уйнинг конструктив қисмлари таянч қобилияти ва зилзилабардошлилигини сақлаб қолиш ҳамда кўчмас мулк эгаларининг хавфсиз яшашига шароит яратиб берилишига ва бугунги кунда соҳада учраб турган кўплаб муаммолар ҳал этилишига эришилади.

Айни кунларда мазкур қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида қизғин муҳокама қилиниб, такомилига етказилмоқда.

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбошимчалик билан барпо этилган ноқонуний қурилмалар бартараф этилади