Бу ҳақда давлатимиз раҳбарининг жорий йил 21 январдаги "Республика ҳудудларида тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида белгилаб қўйилди.

Жамғармаларни шакллантиришнинг асосий манбаси ерни хусусийлаштиришдан ва ерни ижарага беришдан тушадиган маблағлар ҳисобланади.

Жамғармалар маблағлари “Янги Ўзбекистон”  давлат уй-жой дастурларидаги массивларни ташқи муҳандислик-коммуникация билан таъминлаш, 200 миллиард сўмдан ошадиган, инвесторнинг ўз маблағлари 25 фоиздан кам бўлмаган, инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларни ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш ва аҳоли пунктлари бош режалари, ҳудудларнинг маъмурий-режалаштирув топшириқлари ва батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқишга йўналтирилади.

Фармон билан шунингдек, Урбанизацияни ривожлантириш жамғармаси тугатилди.

ЎзА
 
Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳокимликлар ҳузурида тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари ташкил этилади