Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21 январда қабул қилинган “2022-2026 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига кўра, фармацевтика соҳасидаги чекловларни камайтириш йўналишида қатор ишлар амалга оширилади.
Жумладан,
– донор қонини тўплаш ва унинг асосида фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни хусусий тартибда амалга оширишга тақиқ;
– дори воситаларининг клиник тадқиқотларини соғлом кўнгиллиларда ўтказишга чеклов;
– халқаро брендлар асосида фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳамда мавжуд қувватлардан тўлиқ фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида таркиби бир хил бўлган дори воситаларини бир ишлаб чиқарувчи томонидан турли савдо номлари остида ишлаб чиқаришга чекловлар бекор қилинади.
ЎзА