«Етти ўлчаб, бир кес», дейди халқимиз. Шошилмасдан, етти ўлчаб бир кесилган, маслаҳат билан амалга оширилган ҳар қандай ислоҳот, албатта, муваффақият қозонади. Шу нуқтаи назардан ҳам улкан, ҳаётбахш режалар соҳа мутахассислари, илмий доира вакиллари, маҳаллий ва халқаро экспертлар ҳамда кенг халқ оммаси билан кенгашиб, амалга оширилмоғи лозим. Ана шундагина ислоҳотлар давлат тараққиёти ва халқ манфаатига хизмат қилади.

Ўтган йилларга назар соладиган бўлсак, сўнгги беш йилда ҳар бир соҳадаги янгиланишлар, инсон фаровонлиги ва қадр-қимматини оширишга қаратилган манзилли чора-тадбирлар амалда ўз натижасини бермоқда.

Бугун Янги Ўзбекистон «Инсон қадри устувор бўлган жамият ва халқпарвар давлат» деган муҳим ғоя негизида барпо этилмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёев белгилаб берган бу улуғвор мақсад асосида халқимиз янгидан-янги ислоҳотларнинг ҳақиқий муаллифига айланиб бормоқда.

Хусусан, «Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари» тамойили асосида аҳоли фаровонлигини янада юксалтириш, иқтисод тармоқларини трансформация қилиш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш, фаол фуқаролик жамиятини шакллантириш борасидаги ислоҳотларнинг устувор йўналишларини белгилаб олиш мақсадида Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳаси ишлаб чиқилиб, 2021 йил 31 декабрдан бошлаб 2022-2026.strategy.uz, jamoatchilik.uz ва regulation.gov.uz электрон платформалари орқали кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама учун жойлаштирилди. Шу тариқа юртимиз аҳолиси учун ўз таклифларини билдириш имконияти яратилди. Ҳужжат лойиҳаси муҳокамаси 2022 йилнинг 15 январь кунига қадар давом этди.

Таъкидлаш жоизки, Тараққиёт стратегияси лойиҳаси халқимизнинг юксак ишонч ва эътирофига сазовор бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқида баён қилинган мақсад ва вазифалар асосида ишлаб чиқилди. Ундан ташқари, ушбу ҳужжат лойиҳасида кенг жамоатчилик, юздан ортиқ вазирлик, идора, ташкилот ва ҳокимликлар томонидан келиб тушган таклифлар ҳам ўз аксини топди.

Давлат раҳбари таъкидлаганидек, «бу муҳим концептуал ҳужжатда ислоҳотларимизнинг узвийлиги ва давомийлигини таъминлаш мақсадида «Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари» деган тамойил асосий ғоя ва бош мезон сифатида кун тартибига қўйилди».

Олиб борилган қизғин ва жиддий муҳокамалар асносида фақатгина электрон платформалар орқали жами 17 535 та таклиф, шу жумладан, «Тараққиёт стратегияси» марказининг 2022-2026.strategy.uz махсус веб-сайтига жамоатчилик муҳокамасига қўйилган даврдан то 2022 йилнинг 15 январь кунига қадар жами 15 028 та, jamoatchilik.uz веб-сайтига жами 1 148 та, regulation.gov.uz веб-сайтига жами 525 та, @YangiTaraqqiyotStrategiyasi ва @dscuzbekistan телеграмм каналлари орқали 834 та таклиф келиб тушди.

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг лойиҳа юзасидан таклиф ва фикр-мулоҳазаларини олиш ҳамда умумлаштириш мақсадида Марказнинг телеграмм мессенжерида махсус каналлар очилди.

«Тараққиёт стратегияси» маркази ва унинг ҳамкорлари, яъни давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан давлат органлари масъул ходимлари, соҳа мутахассислари, олимлар, профессор-ўқитувчилар, турли соҳа вакиллари, маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида конференциялар, учрашувлар ва давра суҳбатлари ташкил этилди.

Шунингдек, Марказ томонидан ЎзМТРК билан ҳамкорликда мунтазам тарзда кунлик муҳокамалар ташкил этиб борилди. Жумладан, «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Ахборот», «Таҳлилнома», «Янгиликлар» ва «Студия 24» каби информацион дастурлари, «Ренессанс» телеканалининг «Мулоқот» кўрсатуви, «Yoshlar» телеканалининг «Янги давр» информацион дастури орқали Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастурига бағишланган 50 дан ортиқ кўрсатувлар, суҳбатлар ҳамда тарғибот лавҳалари эфирга узатилди.

Шу ўринда Марказ томонидан ушбу масалада бир қатор нодавлат теле ва радиоканаллар билан ҳам яқиндан, самарали ҳамкорлик йўлга қўйилганини алоҳида қайд этиш жоиз.

Албатта, буларнинг барчаси фуқароларимизнинг муҳокамаларда ғайрат ва шижоат билан, ғоятда фаол иштирок этишлари учун замин яратди, уларда улуғ ишларга дахлдорлик ҳиссини уйғотди. Натижада юртдошларимиз томонидан телефон қўнғироқлари, мактублар, ижтимоий тармоқлар ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали минг-минглаб таклифлар билдирилди.

Шунингдек, барчанинг қимматли фикрларини инобатга олиш мақсадида Марказ мутахассислари томонидан хориждаги юртдошларимиз орасида ҳам тарғибот ишлари олиб борилди, натижада улар томонидан эътиборга молик таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Фуқароларнинг барча таклиф ва фикр-мулоҳазалари тегишли соҳа мутахассислари томонидан диққат билан ўрганиб чиқилди. Шуни алоҳида эътироф этиш жоизки, 100 дан ортиқ таклиф айнан тараққиёт стратегиясини тегишли равишда бойитишга тўғридан-тўғри хизмат қилди.

Жамоатчилик муҳокамалари давомида билдирилган минглаб таклифлардан энг асослилари танлаб олинди. Уларнинг Стратегия лойиҳасида тизимли инобатга олиниши натижасида аввалбошда лойиҳада кўрсатиб ўтилган 94 та мақсад муҳокамалар якунидан сўнг 100 тани ташкил этди. Шунингдек, уларга эришишнинг аниқ механизмлари ишлаб чиқилди.

Фуқаролардан келиб тушган таклифлар ва изоҳларнинг таҳлили шуни кўрсатдики, аҳоли томонидан асосан миллий иқтисодиётни ривожлантириш, адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, маҳаллалардаги ижтимоий сиёсатни кучайтириш, таълим, бандлик, пенсия таъминоти, кўчмас мулк ва одил судлов каби масалалар бўйича таклифлар билдирилди. Хусусан:

– маҳаллаларда «Иш марказлари»ни ташкил этиб, ишсизлик муаммоси билан доимо ва мунтазам ишлайдиган тизимнинг яратилиши;

– маҳалла раисининг йилига камида 4 марта фуқароларга ўз фаолияти тўғрисида ахборот бериб бориши механизмини ишлаб чиқиш;

– халқ таълими тизимининг туман бўлинмалари фаолиятини тўлиқ рақамлаштирган ҳолда босқичма-босқич тугатиш ва тежалган маблағларни мактаб ўқитувчиларининг ойлигини оширишга қаратиш;

– ҳамма мактабларни қуёш энергияси батареялари билан электрлаштириш орқали уларни узлуксиз электр билан таъминлаш ва электр энергиясига кетадиган харажатларни бошқа йўналишларга сарфлашни йўлга қўйиш масалалари ташаббус ўлароқ илгари сурилди.

Умуман олганда, муҳокамалар жараёни фақат бир ҳудуд, бир жамоа ўртасида эмас, балки ўзининг кенг кўламлилиги ва илмийлиги билан ажралиб туришини ҳам кўрсатди.

Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси мамлакатимиз ривожининг муҳим фундаментал асосларини ўзида қамраб олган бўлиб, фаолиятимизнинг устувор вазифаларини белгилаб беради. Халқаро ҳамжамият кўз ўнгида давлатимиз мавқеи ва обрўсини янада мустаҳкамлашга, инсон қадрини улуғлашга хизмат қилади.

Элдор ТУЛЯКОВ,

«Тараққиёт стратегияси» маркази

ижрочи директори.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тараққиёт стратегияси давлатимиз мавқеини мустаҳкамлаб, инсон қадрини улуғлашга хизмат қилади