Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бошқармаси ва Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда кадастр ходимининг тамагирлиги фош этилди.

Кадастр агентлигининг Давлат  кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси Тошлоқ туман филиали ер баланси мутахассиси С.М. фуқаро А. Юга “Заркент” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган туман ҳокимлиги захирасидаги 8 сотих ер майдонига деҳқон хўжалиги ташкил қилиш учун кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига ундан 1800 АҚШ доллари талаб қилган. 1700 АҚШ долларини яшаш хонадони олдида олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 168- моддаси 3 -қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

М. Сулаймонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада 1800 доллар талаб қилган кадастр ходими қўлга тушди