Пойтахтимизда жойлашган Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги ахборот технологиялари мактабида Президент таълим муассасалари агентлиги, “Замин” Халқаро жамоат фонди ва “Digital Generation Uzbekistan” нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамкорлигида “Рақамли авлод IT оромгоҳи” лойиҳаси доирасида маҳорат дарслари ташкил этилди.

Онлайн ва офлайн машғулотларда меҳрибонлик уйлари, ҳамда 102, 104, 106-сонли мактаб-интернат тарбияланувчилари, шунингдек, Агентлик тизимидаги мактаб ўқувчилари, ахборот технологиялари ва медиа соҳасига қизиқувчи ёшлар иштирок этяпти.

Маҳорат дарси давомида тингловчилар учун дастурлаш асослари, яъни Python, Frontend (Javascript, react), Backend (Django), Net, график дизайн (Adobe Photoshop, Sketchbook) каби йўналишларда онлайн машғулот бўлиб ўтди.

Бир вақтнинг ўзида меҳрибонлик уйи ва заиф эшитувчи болалар мактаб-интернати ўқувчилари учун график дизайн, робототехника ва медиа йўналиши бўйича жонли мулоқот олиб борилмоқда.

Медиа ва рақамли маркетинг ҳамда график дизайн дарси гибрид шаклда ташкил этилган. Робототехника бўйича эса иштирокчилар ўзлари ясаган “smart car”ларда ўзаро беллашдилар.

Оромгоҳда мактаб-интернат ўқитувчилари учун робототехникадан малака ошириш курси, “Digital Generation Uzbekistan”нинг YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали тажрибали дастурчилар томонидан маҳорат дарси ҳам йўлга қўйилган.

Тадбир доирасида Тошкент шаҳрида жойлашган Инҳа университети ректори оромгоҳи ёшлари билан юзма-юз суҳбат ўтказди. Учрашувда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Таъкидлаш жоиз, ҳозиргача онлайн машғулотда қатнашиш учун Республика бўйлаб 3000 дан зиёд ўқувчи рўйхатдан ўтган.

Улуғбек Маҳмирзаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Рақамли авлод IT оромгоҳи” лойиҳаси давом этади