Ўзбекистон Миллий матбуот марказида“АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”: трансформация ва истиқбол” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. 

Унда банк Бошқаруви раҳбарияти, таркибий тузилмалар масъул ходимлари  ва оммавий ахборот воситалари вакиллари  иштирок  этди.

Тадбирда АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Бошқаруви раиси Алишер Муратов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги “2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги Фармони банк тизимини замонавий  талаблар  асосида  ривожлантириш, мижозларга  кўрсатилаётган  хизматлар сифатини янада яхшилаш ва оммабоплигини таъминлашда дастуриламал бўлаётганини  таъкидлади.

Мазкур Фармонга асосан, “2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси” тасдиқланган. Бугунги кунда  мамлакатимиз банк тизими Стратегия асосида фаол ислоҳотларни бошдан кечирмоқда. Қайд этилдики, бу Стратегия банк тизимини тубдан ўзгартиришни кўзда тутади. Бунинг асосий мақсади “инсон қадри учун” тамойилини  ҳаётга татбиқ қилиш, аҳолини ва мижозларни рози қилишдир. 

Матбуот анжуманида таъкидланганидек, ушбу вазифани АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” ҳам  ўзи учун  энг устувор вазифа деб белгилаб олган.  Шу асосда масофавий банк хизматларини ривожлантириш, янги инновацион хизматларни йўлга қўйиш, мобил дастурларни такомиллаштириш орқали аҳолига кенг қулайлик  яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Замонавийлик, тезкорлик  ва юқори сифат бу йўналишдаги саъй-ҳаракатларнинг асосини ташкил этади.

Тадбирда журналистларга АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”да амалга оширилаётган трансформация жараёнлари тўғрисида ахборот берилди.

Ҳозирда банкнинг трансформацияси доирасида “Осиё тараққиёт банки” ва Халқаро консалтинг компаниялари билан ҳамкорлик қилинмоқда. Жумладан, халқаро консалтинг компанияси билан “Банкнинг 2020-2025 йиллардаги ривожлантириш стратегияси” ишлаб чиқилди, банкнинг ташкилий тузилмаси  қайта кўриб чиқилди ва банкда Лойиҳа офиси ташкил этилди. 

Трансформациянинг яна бир муҳим йўналиши - банк хизматларининг  сифатини ошириш  бўйича ҳам қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, хизмат кўрсатиш қамровини ошириш мақсадида, 46 та банк хизматлари офиси ва 77 та ўз-ўзига хизмат кўрсатиш марказлари (24/7) ташкил этилди.

Аҳоли ва тадбиркорларга қулайликлар яратиш мақсадида рақамли ва масофавий банк хизматларининг янги турлари яратилмоқда. Хусусан:

- банк томонидан аҳолига мўлжалланган модулли кредитлаш жорий қилинди. Ипотека кредити мавжуд мижозлар қўшимча ҳужжатларсиз янги кредит олиш имконияти яратилди ва 1,9 трлн.сўмлик модулли кредитлар ажратилди;

- Мижозлар учун шахсий кабинет, банк маҳсулотларига онлайн аризалар ва банк пластик карталарини уйга етказиб бериш хизматлари жорий қилинди;

- 35 мингдан ортиқ Кобейжинг карталари муомалага чиқарилди;

- Quant янги мобил платформаси ишлаб чиқилди;

- Смартфонлардан NFC, QR-Code орқали савдо терминали ва тўлов карта сифатида фойдаланиш имконияти яратилди;

- Call марказ ташкил этилди;

- банк мижозлари учун 24/7 режимида банк операцияларини амалга ошириш имконияти яратилди;

- халқаропул ўтказмаларини банкка бормасдан банк картасига қабул қилиб олиш имконияти яратилди;

- Банкоматлар орқали автоматлаштирилган шаклда 3,5 млн. АҚШ долларидан ортиқ операциялар бажарилди;

- Лойиҳаларни молиялаштириш тизимини самарали ташкил этиш мақсадида банкда андеррайтинг тизими жорий қилинди;

- банкнинг янги мобил иловаси ишлаб чиқилди ва бунда контактсиз тўловлар амалга ошириш, банкнинг нафақат онлайн омонатлари, балки банк томонидан таклиф этилаётган барча омонатларни масофадан бошқариш имкониятлари яратилди. 

Анжуманда таъкидландики, бу трансформация жараёнларида янги банк хизматлари турларини кўпайтириш бўйича ишларнинг ҳаммаси эмас. Янги хизматларни жорий қилиш устида изланишлар тўхтамайди.

Бугунги кунда ҳам трансформация  жараёнлари  фаол  давом эттирилмоқда.

Бунинг натижасида, жорий йилда Чакана бизнес, Молия блоклари, Рискларни бошқариш, МҲХС, Ғазначилик & ALM йўналишлари ҳамда янги ташкил этилган Лойиҳа офиси фаолиятини такомиллаштириш юзасидан халқаро экспертларни жалб қилиш бўйича тендер асосида Ernst and Young Advisory халқаро консалтинг компанияси билан ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Журналистларга мазкур компания билан биргаликда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳам атрофлича маълумот берилди. 

Сўзга чиққанлар хизматлар сифатини ошириш мақсадида мижозлар билан муносабатларни бошқариш (CRM) лойиҳасини якунлаш, кредит  бериш тизимини соддалаштириш ҳамда кредит конвейери технологиясини жорий қилиш каби лойиҳалар устида иш олиб борилаётганини маълум қилди. 

Шунингдек, келгусида андеррайтинг электрон дастурини такомиллаштириш, мижозлар билан ҳамкорликда Cash-back тизимларини жорий қилиш, тажриба тариқасида смарт офис ташкил этиш, “онлайн ипотека”, уй-жой бозори портали, “Маркетплейс” электрон савдо платформасини яратиш, масофавий (мобил банкинг, интернет банкинг орқали) хизматларни ва мультивалютали ўтказмалар тизимларини амалиётга жорий этиш каби мижозлар учун янада  қулай хизматлар  жорий этилиши қайд этилди.

Матбуот анжуманида оммавий  ахборот воситалари вакиллари ва блогерларни қизиқтирган  саволларга жавоблар  берилди. 

Банк  ахборот  хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муҳим мавзуда матбуот анжумани ташкил этилди