Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Динамо" га Хорватиядан мураббий келади

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши сессиясида вилоят аҳолисига мурожаатнома йўллаган Э.Турдимов сессиядан сўнг матбуот анжумани ўтказди.

Вилоят ҳокими журналист ва блогерларнинг Самарқандда туризмни ривожлантириш, жамоат транспорти хизмати сифатини ошириш, таълим ва тиббиёт муассасалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ёш кадрлар тайёрлаш билан боғлиқ ва бошқа саволларига жавоб берди.


Хусусан, вилоятда спортнинг оммавийлигини ошириш, халқаро мусобақалар ташкил этиш ва янги спорт иншоотлари қуриш юзасидан берилган саволга жавоб қайтариб, янги мавсумдан суперлигада ўйнайдиган вилоятнинг "Динамо" футбол жамоасига Хорватиядан мураббий ва футболчилар жалб этилишини маълум қилди.
 

Ғ.ҲАСАНОВ, А.ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА