Кейинги йилларда мамлакатимиз етакчиси Шавкат Мирзиёев ташаббуси асосида бахшичилик санъатини жадал ривожлантириш масаласига устувор эътибор қаратилмоқда. Миллий меросимизнинг бу ноёб тури болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўргатилишига катта аҳамият берилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Президентимиз ташаббуси билан Термиз ва Нукус шаҳарларида бўлиб ўтган Халқаро бахшичилик санъати фестиваллари ўз мавқеи, мақоми, юксак руҳияти, тайёргарлиги жиҳатидан юқори савияда ўтказилди.

Бундан миллий меросимизнинг юксак савиядаги ўзига хос тақдимотига наинки юртимизда, балки бутун жаҳон санъат ихлосмандлари гувоҳ бўлдилар. Унинг доирасидаги анжуманда бахшичилик санъатини янада равнақ топтиришнинг истиқболлари белгиланди.

Дарҳақиқат, Бахшичилик санъати ЮНЕСКОнинг Инсоният номоддий маданий мероси Репрезентатив рўйхатига киритилгани ҳақидаги янгилик қанот ёзгандек бир зумда мамлакат, дунё бўйлаб ёйилди. Ушбу элемент бўйича номинацион пакет Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ўзбекистоннинг ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссияси томонидан тайёрланиб, 2020 йилда тақдим этилганди.

Икки йил давомида мазкур нуфузли халқаро ташкилот томонидан ўрганиб чиқилди ва бугун Парижда бўлган йиғилишида бахшичилик санъатини номоддий маданий мерос, дея тан олиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Сессия доирасида Бош вазир ўринбосари, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссияси раиси Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси “Бахшичилик санъати” номинациясининг тақдимотини ўтказди.

Номоддий маданий меросни асраш ҳукуматлараро қўмитаси ушбу элементни Инсониятнинг номоддий маданий мероси Репрезентатив рўйхатига киритишни (кенг консенсус) йўли билан ҳеч қандай дебатлар ва овозга қўйишларсиз маъқуллади.

Буларнинг барчаси мамлакатимизда миллий меросни авайлаш борасида олиб борилаётган янгиланиш жараёнларининг жаҳон миқёсидаги эътирофидир.

 Н.Усмонова, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бахшичилик ЮНЕСКОнинг Инсоният номоддий маданий мероси Репрезентатив рўйхатига киритилди