Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов жорий йилнинг 15 ноябрида қабул қилинган “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонунда белгиланган ўзгаришлар ҳақида маълумот берди.

Мазкур қонун 16 ноябрдан расман кучга кирди. Қонун билан юридик шахсларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик учун берилган ерлар, фуқароларга якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш, тадбиркорлик ва шаҳарсозлик учун берилган ерлар (илгари ЯТТларнинг хусусийлаштирилиши назарда тутилмаган), хусусийлаштириладиган давлат объектлари жойлашган ерлар (илгари бу рухсат берилмаган), бўш турган ерлар хусусийлаштирилиши белгиланди.

Хусусан, умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ерни сотиб олиш, ерни электрон онлайн-аукцион орқали сотиб олиш орқали хусусийлаштирилиши мумкин.

Шунингдек, қонун билан қуйидаги ҳолатларда хусусийлаштириш рад этилади. Хусусийлаштириш учун асос мавжуд эмаслиги, ерга нисбатан тугалланмаган суд ишларининг мавжудлиги, ерда жойлашган кўчмас мулкка қўйилган тақиқнинг ёки хатловнинг мавжудлиги, аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларида, аҳоли пункти лойиҳаларида хусусийлаштиришга монелик қиладиган маълумотларнинг мавжудлиги туфайли  хусусийлаштириш рад этилади. Қолаверса, давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйиш тўғрисида қарор мавжудлиги, хусусийлаштириладиган ер участкасини сотишга ёки бошқача тарзда ўзга шахсга ўтказишга нисбатан тақиқнинг мавжудлиги, аризада нотўғри, бир-бирига зид бўлган ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар аниқланганлиги, хусусийлаштириладиган ер пули тўланмаганлиги боис хусусийлаштириш рад этилади.

Шуни айтиш жоиз, салбий қарор асослантирилган шаклда бўлиши шарт. Бўш турган ер участкалари электрон онлайн-аукцион орқали хусусийлаштирилади. Ерга бўлган мулк ҳуқуқи учун давлат ордери ер учун тўлов қилинганидан сўнг бир иш кунида Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан берилади.

Брифингда Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 29 сентабрдаги “Давлат кадастрлари соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қабул қилинган қарор билан соҳада рўй берадиган ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди.

Унга кўра, “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига мувофиқ деҳқон хўжаликларини юритиш учун берилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказганлик, деҳқон хўжаликларини ҳисобга қўйганлик ёки давлат рўйхатидан ўтказганлик ҳамда Деҳқон хўжаликларининг ягона давлат реестридан кўчирмалар берганлик учун давлат божи ва йиғим ундирилмайдиган бўлди.

Шунингдек, Ҳукумат қарори билан кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш тартибига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ерга бўлган мулк ҳуқуқи учун давлат ордери Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан берилади