Тошкент вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев туман ҳокимлигида сектор раҳбарлари, маҳалла раислари ва туман ҳокимининг маҳаллалардаги ёрдамчиси лавозимига номзодлар билан учрашди. Унда маҳалла тизимида амалга оширилаётган бир қатор вазифаларнинг амалдаги ижроси, ёш кадрлардан сараланаётган ҳоким ёрдамчилари билан ишлаш борасида белгиланган вазифалар кўриб чиқилди.

Тошкент вилояти ҳокими маҳалладаги ёрдамчилар келгусида ҳоким ёки энг камида ҳоким ўринбосари бўлишини алоҳида таъкидлади. Хусусан, номзод ушбу лавозимга тайинланган кундан бошлаб миллий кадрлар захирасига киритилади. Унинг меҳнат фаолияти натижадорлигига кўра, келгусида туман, шаҳар, Республика даражасида раҳбар лавозимларига номзодларни тавсия этиш, тайинлаш фақат ва фақат ҳоким ёрдамчиси лавозимида самарали меҳнат қилаётган кадрлардан танлаб олинади.

Шунингдек, йиғилишда вилоят ҳокими ҳар бир номзод билан бирма-бир суҳбатлашди. Унда асосий эътибор маҳалладаги ҳар бир хонадонни «хонадонбай» ўрганиб, аҳолининг бандлик даражаси, оилаларнинг даромадли меҳнатга бўлган интилиши ва эҳтиёжларини таҳлил қилиш орқали маҳалла бўйича комплекс маълумотлар базаси (паспорти)ни яратишга қаратилди. Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш учун ички имкониятларни ўрганиб, уларни ишга солиш орқали маҳалланинг иқтисодий ўсишини таъминлаши лозимлиги айтиб ўтилди.

Шу билан бирга, вилоят ҳокими Зангиота туманидаги маҳаллаларда Ёшлар ишлари агентлиги вакили лавозимларига тавсия этилган номзодлар, уларнинг фаолияти ва улар билан амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам сўраб ўтди. Бу ҳақда ҳудуддаги масъуллар ҳисоботи эшитилди. Маҳаллаларда ёшлар ўртасида соғлом муҳитни барқарорлаштириш, улар билан ишлашни чуқурлаштириш, фойдали меҳнатга жалб қилиш лозимлигига ҳам тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, Паркент туманидаги 62 та маҳаллада ҳоким ёрдамчиси лавозимидагиларнинг фаолиятига унча кўп вақт бўлгани йўқ. Албатта, бу вазифани бажаришда уларга амалий кўникмаларни бериш фойдадан ҳоли бўлмайди. Туман ҳокими Шоҳрух Шоаҳмедов ўзига бириктирилган 1-сектор ҳудудидаги 23 нафар ҳоким ёрдамчиси билан учрашди.

Унда ҳоким ёрдамчиларига «хонадонбай» сўровлар ўтказишда нималарга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги амалий тарзда тушунтириб берилди. Шунингдек, ҳар бир маҳалланинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олишни самараси ҳақида ҳам сўз борди. Ҳар бир маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурини ишлаб чиқиш, оилавий тадбиркорлик дастури доирасида кредит, субсидиялар, моддий ёрдам ва нафақалар ажратилиши бўйича хулосалар беришда масъулиятли бўлишни бугунги кундаги аҳамияти ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди. Айниқса, «ижтимоий шартнома»ларни имзолаш ҳамда шартнома шартларининг бажарилишини таъминлашдаги фаолиятни самарали йўлга қўйиб олишни содда усулларда гапириб берди.

– Бундай амалий машғулот зиммамиздаги вазифаларни уддалай олишимизда қўл келади, – дейди «Истиқлол» маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси Дилшод Шойўлдашев. – Масалан маҳалламизда оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ажратилган маблағлар ҳисобидан эҳтиёжманд оилаларга субсидияларни мақсадли бериш, хонадон эгалари ўз томорқасидан самарали фойдаланишида турли экинларни экишда кўчат, ўғит, иссиқхона, сув масалаларини ҳал этишни тез ва осон йўлларини билиб олдик. Шахсан ўзим фаолият кўрсатадиган маҳаллада аҳолини паррандачиликка кенг жалб қилишни ният қилиб қўйганман. Энди бу вазифани ҳеч қийналмай амалга ошира оламан.

Амалий машғулот тарзидаги тадбир жараёнида ҳоким ёрдамчиларига ўз ҳудудида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларига яқиндан кўмаклашиш, маҳалланинг барча масалаларини ҳал қилиш чораларини қай тарзда кўриш сингари вазифалар ҳам лўнда ва аниқ тушунтирилди.

А.Мусаев,ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зойир Мирзаев зангиоталик ҳоким ёрдамчилари билан суҳбатлашди