Ҳозирги масъулиятли кунларда кўпчилик фуқаролар тиббий ниқоб тақмасдан кўчага ва жамоат жойларига чиқиши ҳолатлари кўп кузатилганлиги сабабли уларнинг, қолаверса қолган шахсларнинг ҳаёти ва соғлигини сақлаш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси янги таҳрирда баён қилиниб, модданинг 1-қисмида карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш маъмурий жавобгарликка тортилиб, ушбу ҳаракатлар базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

Шу ўринда "Жамоат жойларига қандай жойлар киради", деган савол туғилади?

"Жамоат жойи", деганда тўсиқсиз кириш (бўлиш) учун очиқ бўлган, ёхуд фуқароларнинг турли эҳтиёжларини қаноатлантириш учун мўлжалланган жойдаги участкалар, бинолар, хоналар, иншоотлар, уларнинг қисмлари, шунингдек транспорт коммуникацияларини тушуниш лозим.

Жамоат жойлари таснифи эса уларнинг очиқ бўлиш вақти мезонига асосланган бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:

доимий тусдаги жамоат жойлари – ҳудудда фуқароларнинг доимий бўлиши ёки доимий бўлиш имконияти, муайян вақтда фаолият юритиш режими белгиланмагани ва фуқаролар доимий яшайдиган объектларнинг мавжуд бўлиши билан таснифланади. Булар – транспорт магистраллари, кўчалар, турар жой даҳалари, маҳаллалар, мавзелар, микрорайонлар ҳудудлари, аэропортларнинг, темир йўл, автомобиль вокзалларининг ва сув транспорти бекатларининг бинолари ва ҳоказо;  

вақтинча тусдаги жамоат жойлари – фуқароларнинг вақтинча бўлиши ёки вақтинча бўлиш имконияти, муайян вақтда фаолият юритиш режими белгилангани ва фуқаролар доимий яшайдиган объектларнинг мавжуд эмаслиги билан таснифланади. Уларга хиёбонлар, майдонлар, маданият ва истироҳат боғлари, савдо, кўнгилочар, савдо-кўнгилочар комплекслари ва марказлари, гипермаркетлар, супермаркетлар, бозорлар ва фуқаролар оммавий тўпланадиган бошқа жойлар ва ҳоказо киради;

бир марталик тусдаги жамоат жойлари – оммавий жамоат, қишлоқ хўжалиги ёки бошқа ишлар ва тадбирларни, шу жумладан, улар оммавий бўлган пайтда тантанали тадбирлар, диний маросимларни ўтказиш пайтида оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектлар ва жойдаги алоҳида участкалар.  

Шунингдек, ушбу модданинг 2-қисмида карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлишининг ёки тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган мажбурий қоидаларни бузиш, шу жумладан, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида шифохонадаги ички тартибга риоя этмаслик, давлат санитария назорати органларининг тиббий текширувдан ўтиш ва даволаниш, карантинни ўташ учун белгиланган жойларга етиб бориш ва ушбу жойларни белгиланган муддат давомида тарк этмаслик, касаллик юқиш хавфи мавжуд бўлган даврда мулоқотда бўлинган шахслар ва борилган жойлар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш тўғрисидаги ёки бошқа қонуний талабларини узрли сабабларсиз бажармаслик фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача, мансабдор шахсларга эса ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгилаб қўйилди.

Шуни таъкидлаш лозимки, мазкур модданинг янги таҳрирда қабул қилиниши билан модданинг 2-қисми диспозициясида айнан карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида шифохонадаги ички тартибга риоя этмаслик, давлат санитария назорати органларининг тиббий текширувдан ўтиш ва даволаниш, карантинни ўташ учун белгиланган жойларга етиб бориш ва ушбу жойларни белгиланган муддат давомида тарк этмаслик, касаллик юқиш хавфи мавжуд бўлган даврда мулоқотда бўлинган шахслар ва борилган жойлар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш тўғрисидаги ёки бошқа қонуний талабларини узрли сабабларсиз бажармасликдан иборат маъмурий ҳуқуқбузарликлар кўрсатилиши билан бирга, ушбу ҳуқуқбузарлик учун жазо чораси кучайтирилди. Хусусан, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача (модданинг эски таҳририда уч бараваридан беш бараваригача), мансабдор шахсларга эса ўттиз бараваридан эллик бараваригача (модданинг эски таҳририда ўн бараваридан ўн беш бараваригача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланганлиги муҳим аҳамиятга эга. Янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 54-моддаси санкциясидан кўриниб турибдики, бу маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган айбдор шахсларга жавобгарлик ва жазо чоралари кучайтирилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси янги "Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш» деб номланган 244-5-модда билан тўлдирилди. Мазкур модданинг 1-қисмига кўра, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликларнинг пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди. Ушбу жиноий ҳаракатларни содир этганлик базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши мустаҳкамлаб қўйилди.

Ушбу модданинг 2-қисмида эса ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маълумотларни нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёки оммавий ахборот воситалари, шунингдек, Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғи орқали тарқатиш учун жиноий жавобгарлик мустаҳкамланди. Мазкур жиноий қилмишни содир этганлик базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгилаб қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига мазкур янги модданинг киритилиши карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликларнинг пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида аҳоли ўртасида асоссиз равишда карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатаётган шахсларга тегишли жавобгарликни белгилашга қаратилган.

Шу билан бирга, Жиноят кодексининг 257-1-моддаси янги таҳрирда қабул қилинди.Ушбу модданинг 1-қисмида санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш, шу жумладан карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида давлат санитария назорати органларининг тиббий текширувдан ўтиш ва даволаниш, карантинни ўташ учун белгиланган жойларга етиб бориш ва ушбу жойларни белгиланган муддат давомида тарк этмаслик, касаллик юқиш хавфи мавжуд бўлган даврда мулоқотда бўлинган шахслар ва борилган жойлар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш тўғрисидаги ёки бошқа қонуний талабларини узрли сабабларсиз бажармаслик одамларнинг оммавий касалланиши ёки заҳарланиши реал хавфини келтириб чиқарганлиги ёхуд одамларнинг оммавий касалланишига ёки заҳарланишига олиб келганлиги учун жиноий жавобгарлик белгиланди. Мазкур жиноий хатти-ҳаракатлар содир этганлик базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солиш ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача (модданинг эски таҳририда уч йилгача) озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мустаҳкамланди. Янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 257-1-моддаси 1-қисми санкциясидан кўриниб турибдики, бу жиноий қилмишни содир этган айбдор шахсларга жавобгарлик ва жазо чоралари кучайтирилди.

Шу билан бир қаторда, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 257-1-моддасининг 2-қисмида ўша қилмиш одамнинг ўлимига сабаб бўлса, икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилдан етти йилгача (модданинг эски таҳририда уч йилдан беш йилгача) озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши, 3-қисмида эса ўша қилмиш одамларнинг ўлимига сабаб бўлса, етти йилдан ўн йилгача (модданинг эски таҳририда беш йилдан саккиз йилгача) озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгилаб қўйилди.Янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 257-1-моддаси 2-3-қисмлари санкциясидан кўриниб турибдики, бу жиноий қилмишни содир этган айбдор шахсларга жавобгарлик ва жазо чоралари кучайтирилди.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси ҳамда Маъмурий жавобгар тўғрисидаги кодексига киритилган юқоридаги ўзгартиш ва қўшимчалар коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигини муҳофаза қилиш, жамоат хавфсизлиги ва тартибини сақлашга кўрсатиши мумкин бўлган салбий таъсирини камайтиришга қаратилган.

Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида барчамиз юқоридаги қонун талабларига ва карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга ўз ҳиссамизни қўшишимиз, уйдан чиққанда албатта тиббий ниқоб тақишимиз, оммавий ва кўнгилочар тадбирлар уюштирмаслигимиз ва бундан тадбирларда қатнашмаслигимиз, коронавирус инфекциясига қарши вакцина олиш, тозалик ва тиббий-санитария қоидаларига оғишмай амал қилишимиз лозим.  

ЭСЛАТИБ ЎТАМИЗ...

 Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлишининг ёки тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган мажбурий қоидаларни бузиш, шу жумладан, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида шифохонадаги ички тартибга риоя этмаслик, давлат санитария назорати органларининг тиббий текширувдан ўтиш ва даволаниш, карантинни ўташ учун белгиланган жойларга етиб бориш ва ушбу жойларни белгиланган муддат давомида тарк этмаслик, касаллик юқиш хавфи мавжуд бўлган даврда мулоқотда бўлинган шахслар ва борилган жойлар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш тўғрисидаги ёки бошқа қонуний талабларини узрли сабабларсиз бажармаслик,  – фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.  

Ферузбек ХУДОЙҚУЛОВ,

Азизахон АЛЛАНОВА, 

ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга

қарши курашиш кафедраси доценти

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Касаллик юқиш хавфи бўлган даврда карантин қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик масалалари...