18 ноябрь - Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун

Давлат рамзлари ҳар бир мамлакатнинг суверенитети ва мустақиллигини ифодаловчи муқаддас тимсолдир. Давлат байроғи ҳам давлат рамзи сифатида Ўзбекистон Республикасининг миллий ва энтик тарихини ўзида акс этган ҳолда халқаро муносабатларда ўз ўрни ва мавқеига эга бўлишига хизмат қилади.  

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганига жорий йил 18 ноябрь куни 30 йил тўлади.  

Давлат байроғининг муҳофазаси ва ундан фойданиш тартиби 1991 йил 18 ноябрь куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги қонунда белгилаб қўйилган.  

Мазкур қонуннинг 2-моддасида белгиланишича, Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи Ўзбекистон Республикаси давлат суверенитетининг рамзидир.  

Шунингдек, Давлат байроғи халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикасининг тимсоли бўлади.  

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи Ўзбекистон Республикаси Президенти қароргоҳларида, Олий Мажлис палаталари, Вазирлар Маҳкамаси, республика давлат бошқаруви органларининг биноларида ва бошқа қонунда назарда тутилган жойларда кўтарилади.  

Давлат байроғининг тасвири қуйидагиларга туширилади:  

Ўзбекистон Республикаси фуқаро ҳаво кемалари давлат реэстри ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳаво кемалари реэстрига киритилган ҳаво кемаларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси авиация маъмурияти ҳисобида турувчи экспериментал ҳаво кемаларига;  

Қонунчиликда белгиланган ҳолларда автомототранспорт воситалари ва улар тиркамаларининг давлат рўйхатидан ўтказиш рақам белгиларига;  

Ўзбекистон Республикасининг асосий чегара белгисига.  

Бундан ташқари, Давлат байроғининг тасвири туширилган белгилардан Ўзбекистонга тегишлиликни белгилаш мақсадида предметларда, ўқув-тарбия жараёнида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотларининг элементи сифатида фойдаланилиши мумкин.  

Давлат байроғининг тасвири туширилган белгилардан қуйидаги ҳолатларда фойдаланиш мумкин эмас: нодавлат ташкилотлари ҳужжатларининг реквизитлари ёки реклама материалларида; ишлаб чиқарилаётган ёки реализация қилинаётган товарларни (ишлар, хизматлар) ўтказиш учун тижорат мақсадида.  

Давлат байроғи тўғрисидаги қонунчилик ижросини таъминлаш давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари зиммасига юклатилган.  

Давлат рамзлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган  фуқароларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 3 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солинади.  

Зафаржон Раҳмонов,  

Адлия вазирлиги масъул ходими.  

ЎзА  

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат байроғининг тасвиридан тижорат мақсадида фойдаланиш мумкин эмас