Шуҳрат Содиқов ва Олимжон Умаров лавозимидан озод қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига асосан, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Муҳаммаджанович Содиқов ўз лавозимидан озод қилинди.
Шунингдек, ҳукумат қарори билан Бош вазир маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи Олимжон Муҳаммаджонович Умаров лавозимидан озод қилинди.
ЎзА