- Савол: Қайси ҳолатларда меҳнат ҳақидан ушлаб қолинади?

- Жавоб: Умумий қоидаларга кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин.  

Хусусан, Ўзбекистон Республикасида белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш, суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш, иш ҳақи ҳисобига берилган авансни ушлаб қолиш, хўжалик эҳтиёжлари, хизмат сафарлари ёки бошқа жойга ишга ўтганлиги муносабати билан берилган бўлиб, сарф қилинмай қолган ва ўз вақтида қайтарилмаган авансни ушлаб қолиш ҳамда ҳисоб-китобдаги хатолар натижасида ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш учун ушлаб қолиниши мумкин.

Шунингдек, ҳисобидан ходим таътил олиб бўлган иш йили тугамасдан туриб меҳнат шартномаси бекор қилинганида, таътилнинг ишланмаган даврга тегишли кунлари учун ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш, агар етқазилган зарарнинг миқдори ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаса, Меҳнат Кодексининг 181-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида назарда тутилган жаримани ундириш учун. Иш ҳақи ҳар гал тўлаш вақтида ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимга тегишли бўлган меҳнат ҳақининг 50 (эллик) фоизидан ортиб кетмаслиги лозим.

Ушбу модданинг учинчи қисмида белгиланган чеклов алименти мажбуриятлари бўйича қарздорликни ахлоқ тузатиш ишлари тарзида жазо тайинланган ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолишга нисбатан татбиқ этилмайди. Бундай ҳолларда жазо ва алимент мажбуриятлари бўйича қарздорлик учун ушлаб қолинадиган ҳақнинг миқдори 70 фоиздан ортиб кетмаслиги лозим.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 164-моддаси.

(Ушбу материал ТДЮУнинг "Юридик клиника"си талабалари томонидан ўқитувчилар назорати остида тайёрланди).

Гулноза Бобоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун иш ҳақидан ушлаб қолиш мумкин