Инсон табиати янгиликка ташна. У хоҳ фойдали, хоҳ зарарли янгилик бўлсин, уни ўз ҳаётида қўллаб кўргиси келади. Глобаллашув шиддати ҳаётимизда шундай ўзгаришлар содир этмоқдаки, ундаги фойдали жиҳатлардан кўра, зарарлилари тез таъсирини кўрсатмоқда.

Бугун ҳар қандай одам чекиш зарарли одат экани, саломатликка салбий таъсир кўрсатишини билади.  

БМТ маълумотларига кўра, дунёда кашандалик оқибатида ҳар йили 5,4 миллион, ҳар 6 сонияда 1 киши ҳаётдан кўз юмади. Мутахассисларнинг фикрича, зудлик билан зарур чоралар кўрилмаса, 2030 йилга бориб кашандалик ҳар йили 8 миллион кишининг ҳаётдан бевақт кўз юмишига сабаб бўлади.  

—Тамаки тутунининг таркибида зарарли моддалар бўлиб, ҳаммаси инсон саломатлигини емириши тажрибаларда исботланган,—дейди шифокор Муҳаббат Камолова. — Чекиш жараёнида организмга ис газидан ташқари катта миқдорда хром, никотин, қўрғошин, карбоксигемоглобин ва бошқа зарарли бирикмаларнинг тушиши юрак қон-томир, ўпка етишмовчилиги, овқат ҳазм қилиш тизимлари бузилишига, жинсий ва репродуктив қобилиятни сусайтириб, онкологик касалликларнинг ривожланишига олиб келади.

Бугунги замонавий дунёда тамаки маҳсулотларининг янги тури пайдо бўлиши чекувчилар сони тезлик билан кўпайишига сабаб бўляпти. Энг ачинарлиси шуки, чилим, вейп, ароматизаторлар, электрон иситгичлар ортида сигарет ишлаб чиқарувчилар туради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги таҳлилларига кўра, ўсмирлар ва ёшлар электрон сигареталарни катталарга нисбатан 3 баробар кўп истеъмол қилади. 18−29 ёшдаги аҳоли орасида тамаки иситиш тизимларидан фойдаланиш даражаси 30−69 ёшдагиларга нисбатан 2,5 баравар юқори.

Чекишга ружу қўйган одам ундан қутулиши қийин эмас. Бунинг учун чекувчидан кучли сабр ҳамда ирода талаб қилинади. Мутахассислар чекишдан қутулишнинг турли йўлларини маслаҳат беришади. Булар - спорт билан шуғулланиш, психолог маслаҳати ҳамда табиат қўйнида сайр қилишдан иборат. Ҳар бир инсон ўз ҳаётини соғлом ва чиройли ўтказиши унинг ўзига боғлиқ.  

Қизиқувчанлик ва нафснинг ортидан қувиб, носоғлом ҳаётга кириб қолган одам бир кун қаттиқ афсусданиши аниқ.

Н.Раҳмонова,

ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
31 май - Халқаро чекишга қарши курашиш куни