Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари бўйича ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси миссияси кузатувларининг жорий йилнинг 15 сентябридан 5 октябригача бўлган даврдаги кузатув натижалари бўйича оралиқ ҳисоботини эълон қилди.

Унда МСК нинг ОАВ ва кенг жамоатчилик учун очиқлиги қайд этилди. Тайёргарлик жараёни ва кампанияни ўтказиш, сайловчиларни хабардор қилиш билан боғлиқ барча жараёнлар қонунчиликда ўрнатилган муддатда амалга оширилди. МСК нинг йиғилишлари онлайн-режимда бериб борилади, унинг қарорлари матбуотда чоп этилмоқда.

МСК томонидан барча сайлов комиссияларининг геолакацион маълумотларини ўз ичига олган интерфаол мобил илованинг ишлаб чиқилгани, сайлов комиссиялари аъзоларининг каскад ўқитилиши ва сайлов куни COVID-19 олдини олиш бўйича қабул қилинган чоралар алоҳида қайд этилди.

ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси миссияси аҳоли орасида ахборот беришнинг турли форматлари ва усуллари, жумладан ижтимоий тармоқларда видеороликлар ва график материаллардан фойдаланган ҳолда, кенг тушунтириш ишларининг олиб борилишини маъқуллади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЕХҲТнинг бюроси сайловчиларни хабардор қилишда замонавий технологиялардан фойдаланишни юқори баҳолади