Давлатимиз раҳбари Урганч шаҳрида Жалолиддин Мангуберди мажмуасининг қурилиш жараёнини кўздан кечирди.

Бу борадаги лойиҳа Президентимизнинг вилоятга аввалги ташрифи чоғида кўриб чиқилган, мутахассислар фикрлари асосида такомиллаштирилган эди. Мажмуа шаҳарнинг Ал-Хоразмий ва Ислом Каримов кўчалари кесишмасидаги қарийб 8 гектар майдонда бўлади. Бугунги кунда ҳайкалнинг асоси қурилмоқда. Бронзадан Жалолиддин Мангубердининг от устида қилич тутиб турган ҳайкали ясалаган. Унинг асоси билан бирга жами баландлиги қарийб 25 метр бўлиб, узоқдан ҳам кўриниб туради.

Давлатимиз раҳбари мажмуа мазмунини бойитиш, шароитларини яхшилаш бўйича кўрсатмалар берди.

- Бу ер билим, маънавият, ғурур маскани бўлиши керак. Келганлар айланиб, ҳордиқ чиқариши билан бирга Мангуберди бобомиз ҳаётини яққол тасаввур қилиши, бундан руҳ олиши керак. Хиёбон бўйлаб унинг жанглари, қаҳрамонликлари ҳақида лавҳлар ёзиб қўйиш мумкин. Бу тарихни ва чет тилларини яхши билган гидлар тайёрлаш ҳам зарур, - деди Шавкат Мирзиёев.

Президентимиз Ал-Хоразмий кўчаси бўйлаб қурилган ерости йўлини ҳам кўздан кечирди.

Қурилиш ишлари битгач, ҳудуд ободонлаштирилиб, манзарали дарахтлар экилади, фавворалар барпо этилади. Пиёдалар ва велосипед йўлаклари, туризм хизматлари ташкил этилади.

Мажмуани эксплуатация қилишни тўғри йўлга қўйиш, бу ерда байрам тадбирлари,  фестиваллар ўтказиш учун ҳам шароит яратиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жалолиддин Мангуберди мажмуаси маънавият ва ғурур маскани бўлади