Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 17 сентябрдаги “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини атестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида келтирилган.

Қарорга мувофиқ, педагог кадрларга қоғоз шаклидаги атестациядан ўтганлиги тўғрисидаги сертификат бериш амалиёти бекор қилиниб, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва QR-код қўйилган электрон шаклдаги сертификат бериш тартиби жорий этилади.  

Педагог кадрларга ушбу қарор қабул қилунгунга қадар берилган атестациядан ўтганлик тўғрисидаги сертификатлар ўз кучида қолади ҳамда амалдаги малака тоифасини тасдиқлашда ва амал қилиш муддати тугагунга қадар сертификатда кўрсатилган малака тоифаси бўйича базавий тариф ставкалари асосида ҳақ тўлашда ҳисобга олинади.

М.Қосимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қоғоз шаклидаги сертификат бериш амалиёти бекор қилинади