–Тақдир тақозоси билан ота-онадан эрта етим қолдим, – дейди Зебузар Камолова.

– Болалигим тоға ҳовлисида ҳавас қиларли даражада ўтмади.Аммо бошимга келган ҳар қандай ташвишга сабрли бўлиб, ўқишга, жамиятда ўз ўрнимни эгаллашга аҳд қилдим.Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетига шартнома асосида қабул қилинганлигимни эшитдим. Оилавий шароитим ўзимга маълум. Ўқишдан умидимни    энди  узган кезларим маҳалламиз раиси мени йўқлади.Эшитган хушхабаримдан бошим осмонга етди. Шартнома пулим  туманимиз ҳокимлиги ва  давлат олий таълим муассасаси ҳисобидан тўлаб бериладиган бўлди.  

Янги Ўзбекистонни баро этиш жараёнида хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, саломатлигини муҳофаза қилиш, интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб меҳнат ва яшаш шароитларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 17 сентябрдаги  577-сонли қарорига кўра, ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар олий таълим олишларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Мазкур низомга кўра, 2021−2022 ўқув йилидан бошлаб  мамлакатимизда истиқомат қилаётган Зебузар каби ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларнинг шартнома пуллари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда давлат олий таълим муассасаси ҳисобидан тўлаб берилади.Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили ўзларининг ҳудудларидан ўқишга кирган 25 нафардан ҳамда 2-4-курсларда ўқиётган 75 нафар (ҳар бир курсдан – 25 нафардан), жами 100 нафар хотин-қиз учун тўлов-контракт суммасини тўрт ўқув йилининг якунланишига қадар тўлаб беради.Молиявий барқарор давлат ОТМ томонидан уларнинг кенгашлари қарорига мувофиқ, 50 нафаргача хотин-қизлар биринчи ўқув йилида бепул ўқитилади.Бунда талабгорларнинг кейинги ўқув йиллари учун таълим кредитлари расмийлаштирилади. Ҳокимликлар ўз ҳудудларидаги талабгорлар учун учинчи шахс кафиллигини беради ҳамда ўқишни тамомлагандан сўнг уларни иш жойи билан таъминлайди.

Талабгорларни танлаб олиш қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:

отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган муҳтож қизлар;

боқувчиси йўқ эҳтиёжманд ёлғиз аёллар.

Бунда юқоридаги мезонларга мос келувчи хотин-қизлар тест натижалари эълон қилинган кундан бошлаб ижтимоий ҳолати тўғрисидаги маълумотномани ҳар йили 10 кун ичида ОТМ қабул комиссиясига тақдим этади.  

Давлат ОТМ 5 кун мобайнида рўйхатни шакллантириб, ҳокимликларга ёзма равишда маълумотларни юборади. Шунга кўра, ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар олий таълим олишларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш комиссияси 15 кунда (лекин ҳар ўқув йилида 15 сентябрдан кеч бўлмаган муддатда) талабгорлар рўйхатини ҳамда шартномани имзолаш бўйича хулосаларни давлат ОТМга ёзма равишда киритади ва белгиланган тартибда шартномаларни расмийлаштиради.  

Мазкур тартиб тўлов-контракт асосида давлат ОТМ бакалавриатига (кундузни, сиртқи, кечки таълим шаклидан қатъи назар) талабаликка тавсия этилган ҳамда 2-4 курсларда таҳсил олаётган талабгорларга қўлланилади. Аммо иккинчи ва ундан кейинги олий таълим олиш учун танловда иштирок этган талабгорларга, Ўзбекистонда жойлашган хорижий ОТМ ёки уларнинг филиаллари, нодавлат таълим хизматлари билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига ва олий ҳарбий таълим муассасаларига нисбатан бу тартиб татбиқ этилмайди.

Талабгорлар жорий ўқув йили давомида ОТМни ёки таълим йўналишини ўзгартирса ёхуд талабалар сафидан четлаштирилса, мазкур имтиёздан фойдаланиб бўлмайди.Талабгорларни танлаб олиш натижалари “Aziz-ayol.uz” Ягона интерактив миллий платформаси орқали эълон қилинади.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларнинг олий таълим олиши қўллаб-қувватланади