
Сўнгги йилларда мамлакатимизда таълим тизимини комплекс ривожлантириш, малакали кадрларни тайёрлаш масаласи устуворлик касб этмоқда.
Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, бугунги модернизация жараёнлари, ислоҳот ва ўзгаришлар натижадорлиги мактаб таълимига, янги авлод кадрларини етиштириш масаласига бориб тақалмоқда. Зеро, мактаб таълим-тарбия, маданият ва маънавият тарқатадиган маърифат ўчоғидир.
Халқ таълими тизимида 500 мингдан зиёд ўқитувчи, мутахассис ва раҳбар ходимлар фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг касбий малакасини оширишнинг йиллар давомида шаклланган тизимини ислоҳ қилиш мазкур тизим фаолиятини тартибга солувчи кўплаб меъёрий ҳужжатларни танқидий таҳлил қилиш, такомиллаштириш ва мутлақо янги ҳужжатларни ишлаб чиқишни тақозо қилади. Шунинг учун ҳам халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимининг меъёрий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш асосий вазифалардан этиб белгиланди. Тизим тўла ислоҳ қилина бошланди.
Халқ таълими вазирлигининг Абдулла Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти фаолиятидаги ўзгаришлар, янгиликлар бунга мисолдир.
Маълум қилишларича, “Узлуксиз касбий таълим” махсус электрон платформаси педагогларнинг мустақил таълим олиши учун чексиз имкониятларни яратди. Мазкур имкониятлардан тўлақонли фойдаланиш учун малака ошириш таълимида кредит модуль тизими жорий этилди. Кредит модуль тизими қай тартибда ишлайди?
Маълумки, институтнинг малака ошириш ҳудудий марказлари ҳам мавжуд. Айни вақтда ушбу марказлардаги шароит қандай, улар қай тартибда ишламоқда?
Тизим ислоҳ қилинмоқда, аммо ҳали олдинда амалга оширилиши керак бўлган ишлар ҳам талайгина. Халқ таълими ходимларининг “Ҳаёт давомида ўқиш” тамойили асосида узлуксиз касбий ривожланиш таълимини тўла жорий этиш йўлида ишлар режа асосида давом этмоқда.
<iframe width="1350" height="641" src="https://www.youtube.com/embed/90l-SclTUYc" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>
Б.Мелиқулова, Ёқубжон Мелибоев (видео), ЎзА