“Вақф” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон филиали томонидан давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 11 февралдаги “Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Филиал томонидан боқувчисидан айрилган ва чин етим болаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилаётган хайрли ишлар доирасида 3 хонали янги уй қурилиши бошланган эди. Ушбу лойиҳа ўз якунига етиб, мазкур уй тўлиқ қуриб битказилди.

1998 йили таваллуд топган Рамазан Ажимуратов икки нафар синглиси билан ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлди. Синглилари Айсанем ва Жанна бугунги кунда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг санъатшунослик факультетида таҳсил олмоқда. Нукус шаҳри “Яшил боғ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган замонавий 3 хонали уй уларга барча зарур маиший қулайликлар ва тўлиқ жиҳозлар билан таъминланган ҳолда топширилди.

Янги уйни топшириш муносабати билан ўтказилган тадбирда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари вакиллари, жамоатчилик фаоллари ҳамда ҳомийлар иштирок этишди.

– Етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамиша диққат-эътиборимизда, – дейди “Вақф” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон филиали раҳбари Исламбек Тажетдинов. 

– Бундай хайрия тадбирлари келгусида ҳам давом этади. 

Довуд Абибуллаев, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
3 нафар етим болага янги уй топширилди