Ўзбекистон Миллий университетида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган «Ўзбекистоннинг мустақил тараққиёт йўли: тарих сабоқлари ва келажак истиқболлари» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Мазкур халқаро илмий-амалий конференцияда дунёнинг ўндан ортиқ мамлакатидан олимлар, профессор-ўқитувчилар, докторантлар ва илмий соҳа вакиллари иштирок этишди.

Конференцияни Ўзбекистон Миллий университети ректори Ином Мажидов очиб бериб, барча илмий йўналишлар вакилларига муваффақият тилади.
– Ўзбекистон бугун том маънода янгиланди. Ёшларга, илмга бўлган эътибор ҳар қачонгиданда юқори. Давлат раҳбари таъкидлаганидек, билимли ёшлар - келажак пойдевори. Президентимизнинг ёшларга оид сиёсатида иккита энг муҳим йўналиш бор: биринчиси – уларга замонавий билим бериш, иккинчиси – ёшлар бандлигини таъминлаш. – дейди ЎзМУ ўқитувчиси Равшан Омонов. – Кейинги йиллардаги ислоҳотлар, ташаббус ва янги тизимлар замирида ана шу мақсад мужассам. Бугунги конференция ҳам давлат раҳбарининг ёшларга оид сиёсати ифодасидир.
ЎзМУ Ахборот хизмати