Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан ташкил этилган тадбирда устоз-шогирд анъаналарини янги поғонага кўтариш ҳамда ўзбек журналистикаси олдида турган долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан марказий ва ҳудудий нашрлар ҳузурида ташкил этилган маҳорат мактаблари ҳақида ахборот берилди. Уюшма раиси Олимжон Ўсаров Фарғонада Муҳаммаджон Обидов, Самарқандда Фармон Тошев, Тошкентда Жаббор Раззоқов, Аҳмаджон Мелибоевларнинг маҳорат мактаблари, ёш журналистларга бераётган билим ва тажрибаларининг аҳамияти ҳақида сўз юритди.

– Янги Ўзбекистонимизнинг матбуоти, унда айтилаётган сўзлар ҳам янгича ва залворли бўлиши керак, —дейди Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, Уюшманинг Фахрий журналистлар кенгаши раиси Жаббор Раззоқов. 

[gallery-3585]

— Бунда фахрий журналистларнинг тажрибаси, ибрати, айниқса, ёшлар учун муҳим. Сабаби, ҳозир айрим матбуот ходимлари сал нарироқда бўлаётган янгиликлар, муаммоларни ҳис қилмайдиган, кўрмайдиган даражада хонакилашиб кетяпди. Журналистни оёғи боқади, деган гап бежиз эмас. Қўлига қалам олган шу соҳа вакили борки, бугуннинг сўзини айтиши, муаммоларни аниқ таҳлил қилиб бериши учун халқ орасида бўлиши, хизмат сафарларига чиқиб, одамларнинг яшаш шароитларини ўрганиши керак.

Хабарингиз бор, матбуот соҳасида узоқ йиллар хизмат қилган бир гуруҳ журналистлар Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси республика бошқаруви Васийлик кенгашининг қарори билан “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланганди. Мазкур кўкрак нишонлари тадбир доирасида фахрий журналистларга тантанали равишда топширилди.

Нигора Раҳмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фахрий журналистлар тақдирланди