Мамлакатимиз раҳбарининг фармонларига биноан Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимиз юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди. Улар орасида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси,шоир Ориф Тўхташ ҳам бор. Шоир “Шуҳрат” медали билан мукофотланди.

ЎзА мухбири болалар шоири, ўзининг самимий, фалсафий шеърлари билан кўплаб мухлислар орттирган Ориф Тўхташнинг кўнгил таассуротлари билан қизиқди.

–Эътироф инсонга қанот бахш этади. Чиндан-да шундай! Ҳеч эътибор берганмисиз, хонадонингиздаги болакайларнинг бирор ютуқли хатти-ҳаракатини бир оғиз ширин эътироф ила рағбатласангиз, улар бундан-да улкан марралар сари “қанот чиқариши” турган гап. Шу сониядан бошлаб унинг мурғак қалбида ўзига ишонч ва келажакка катта умид пайдо бўлади.

Бу муқояса сўзларни болалар ижодкори сифатида келтириб турибман. Айни пайтда менинг кўнглимда ҳам мана шундай жараён кечаётгандай. Чунки мен ҳам юртимнинг эрка боласиман, ахир! Қолаверса, давлат раҳбарининг тафтли қўлларини елкангда ҳис қилиб турсанг бошқача бўларкан!

Алоҳида ва қалин ҳарфлар билан битилажак бирор ишни қойиллатдимми, йўқми, билмадим, аммо ўз-ўзимдан қаноатланмай турсам-да, бугунги эътирофлардан “қанотланганим” бор гап!

Айни дамда ижодкор дўстларим, барча қадрдонларнинг қутлов қўнғироқлари бир тараф, меҳрибон онажонимнинг биргина табриги бир тараф бўлиб турибди!

Мана шу ўринда бир кемтиклик ҳам юрагимни ишғол этаётганини айтмасам бўлмас. Болалигимданоқ мени адабий давралар сари элтган, “Шу юртнинг муносиб куйчиси бўл, болам!” дея сеҳрли сўз оламига олиб кирган, бутун умрини биз ижодкор фарзандларига бахшида қилган, шоирқалб отажонимнинг қувончли қўнғироғи етишмаяпти. Ушбу хушхабар мендан ҳам кўра раҳматли отамнинг кўнглини чандон юксалтириши тайин эди, аслида. Минг афсус...

Арзимас ишларинг учун шахсан Юртбоши томонидан эътироф этилишинг катта бахт, катта шараф! Шу билан бир қаторда, улкан масъулият ҳамдир!

Мана шундай Ватанда туғилмоқ, яшамоқ ва унинг ҳар қандай хизматига шай турмоқ фуқаролик бурчимиз саналади.

Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб ёзилган ушбу шеъримни ЎзА ўқувчиларига илиндим.

Янги Ўзбекистон

Дунёларнинг олдида

Тили қисиқ жойим йўқ,

Шу тупроғим бўлмаса,

Қуёшим йўқ, ойим йўқ,

Тинчлик деса “хўп” дедим,

Акси учун доим “йўқ”,

Бор бўлса ҳам заковат

Жанги Ўзбекистонда,

Қарор топгай адолат

Янги Ўзбекистонда!

Мен сўз айтсам ўтмишим,

Бугуним ё эртамдан,

Болам қўлимдан тутар,

Аждодларим елкамдан,

Бу занжир узилмагай,

Бобомерос ўлкамдан,

Темурийлар тулпорин

Чанги Ўзбекистонда,

Камол топар шунқорим

Янги Ўзбекистонда!

Иймон, инсоф, диёнат –

Сўзин танир ўзбекман,

Аввал Ҳақни ва яна

Ўзин танир ўзбекман,

Ҳар манзилда ҳамиша

Эзгуликдан сўз дебман,

Туғромда Ҳумо қуши

Мангу Ўзбекистонда,

Бахтиёрдир ҳар киши

Янги Ўзбекистонда!

Яхшилик элчисига

Мудом бағри кенг бу юрт,

Тароват-у чиройда

Жаннатларга тенг бу юрт,

Юртпарвар юрак учун

Аълосидир энг бу юрт,

Байроғимнинг мазмундор

Ранги Ўзбекистонда,

Ҳар манзара мафтункор

Янги Ўзбекистонда!

Тупроғимга ярашган

Баҳорларим бор менинг,

Дуолардан ёришган

Саҳарларим бор менинг,

Оламнинг меҳри тушган

Шаҳарларим бор менинг –

Бухорою Самарқанд

Донғи Ўзбекистонда,

Ўтмиш янгиланаркан

Янги Ўзбекистонда!

Нурли кунлар нафаси

Куйланмоққа муносиб,

Эзгу ғоя закоси

Сийланмоққа муносиб,

Қалб кўзимиз зиёси

Уйғонмоққа муносиб,

Маънавият машъали

Ёнди Ўзбекистонда,

Янги ҳаёт бошланур

Янги Ўзбекистонда!

Д. Маматова ёзиб олди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эътироф инсонга қанот ҳамда масъулият бағишлайди