Халқ депутатлари Бўстон туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Унда Бўстон тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб Носирова Санобархон Абдинабиевна тасдиқланди.
Носирова Санобархон Абдинабиевна 1970 йилда Қўрғонтепа туманида туғилган. 1992 йилда Андижон пахтачилик институтини ҳамда 2005 йилда Андижон муҳандислик ва иқтисодиёт институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1992 йили Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани Савой қишлоқ хўжалик техникумида ўқитувчи вазифасидан бошлаган.
1995-2008 йилларда «Ғаллабанк»нинг Қўрғонтепа тумани филиалида кассир, бош ҳисобчи, бошқарувчи вазифаларида ишлаган.
2008-2012 йилларда Қўрғонтепа тумани «Буюк турон инвест» кредит уюшмасининг ижроси директори лавозимида фаолият кўрсатган.
2016 йилдан тайинловга қадар Қўрғонтепа тумани «Эл ризқи нон» масъулияти чекланган жамияти раҳбари сифатида иш олиб борган.
ЎзА