Бухоро вилояти Бухоро туманидаги «Маданият Муҳаммад Исмат» фермер хўжалиги раҳбари Муҳаммад Аҳмедов фермерликда ҳавас қилса арзийдиган натижаларга эришган.

У кўп йиллар давомида тракторчи, оддий ишчи, механик, табелчи, бўлим бошлиғи, хўжалик раиси сифатида меҳнат қилди. Бухоронинг чўл-дашт ерларида пахта, бошоқли дон етиштириб, фермерликда ўзига хос тажриба ва маҳорат мактабини яратди.

М.Ахмедов қишлоқ хўжалиги соҳасида 30 йилга яқин самарали меҳнат қилиб, ер билан ишлаш сир-асрорлари, деҳқончилик ва чорвачилик маданиятини пухта ўзлаштирди. Ҳозирда хўжаликнинг умумий майдони 196 гектар, шундан 122 гектар пахта, 74 гектар ғалла майдонлари ҳисобланади. Хўжаликда 35 нафар ишчи-хизматчи меҳнат қилмоқда. Уларнинг ўртача ойлик иш ҳақи 2 миллион 650 минг сўм атрофида. Бугунги кунда нафақат вилоятда, балки республикада етакчи фермерлардан биридир.

Сўнгги уч йилда ҳудуддаги “Марказий зовур”нинг 8 километр қисми тозаланган ва хўжалик ҳудудидаги ариқнинг 30 киломтер масофадаги қисмлари қазилиб, ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланган. Натижада, шу даврда хўжалик майдонларининг бонитети 58 баллдан 65 баллга кўтарилиши билан бирга 1,5 минг гектар майдоннинг сув таъминоти яхшиланишига эришилган. Унинг раҳбарлигидаги фермер хўжалигида пахта бўйича уруғчилик етиштириш ишлари ҳам амалга оширилди. Сувсизлик ва шўрга чидамли, ҳосилдорлиги ва тола сифати юқори бўлган “Жондор қудрати” пахта навини яратиш бўйича тажриба-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.

Илғор ва тажрибали фермернинг шудгорлаш, чигит ва дон экиш, экинларни парваришлашга оид, айниқса, пахтачиликдаги илғор агротехника тажрибалари вилоят фермерлари орасида оммалаштирилган. Эришган ютуқлари, амалга оширган намунали ишлари учун 2014 йилда вилоятда “Энг илғор фермер” ва 2015 йилда “Энг намунали фермер”, деб топилган.

Туман фермерлар Кенгаши аъзоси сифатида ҳудуддаги фермер хўжаликлари фаолиятини ривожлантириш ишларига ҳам муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Унинг саъй-ҳаракатлари билан сўнгги уч йилда тумандаги мавжуд 96 та кўп тармоқли фермерлар сони 120 тага кўпайган.

М.Ахмедовнинг ташаббуси билан 2018 йилда хўжалик ҳисобидан 10 километр масофага газ қувури, 2017 йилда 13 километр масофага сув қувури ётқизилиб, Работиқалмоқ қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи 6 минг 205 нафар аҳолининг газ ва ичимлик суви таъминоти яхшиланишига эришилган. Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясидан сайланган халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати М.Ахмедов кам таъминланган оилаларга ҳам ҳомийлик ёрдами кўрсатиб келади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига асосан, Янги Ўзбекистонда жадаллик билан олиб борилаётган туб ислоҳотлар жараёнидаги ташаббускорлиги, давлат ва халқ манфаатлари йўлидаги фидокорона меҳнати, ишлаб чиқариш ва ижтимоий-маънавий соҳалардаги кўп йиллик самарали ва ибратли фаолияти, ёшларимизни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга қўшган ҳиссаси, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун Муҳаммад Аҳмедовга «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони берилди.

– Инсон учун тинчлик-тотувликдан кўра қадрлироқ неъмат йўқ, – дейди Муҳаммад Аҳмедов. – Бугун биз эришаётган ютуқлар ана шу буюк неъматлар шарофатидандир. Айниқса, Президентимизнинг қишлоқ хўжалигига, тадбиркорликни, фермерлик ҳаракатини ривожлантиришга доир саъй-ҳаракатлари, соҳага бўлган юксак эътибор ўз самарасини бермоқда. Бугун барчамизда ислоҳотларимизга дахлдорлик ҳисси, меҳнатимиз самарасига бўлган ишонч ортмоқда. Мен аслида фарзандларим, набираларимга ўрнак бўлиб, Ватанимизга хизмат қилаётганимдан хурсандман. Президентимиз кўрсатган юксак эътибор менга катта масъулият юклайди.

<iframe width="1366" height="657" src="https://www.youtube.com/embed/MvZNlpWjfHk" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Зариф Комилов, Тоҳир Истатов (сурат, видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Қаҳрамони: «Президентимизнинг юксак эътибори катта масъулият юклайди» (+видео)