Бу 16 ёшдан ва ундан катта бўлган фуқаролар учун бўлган Pfizer вакцинаси анча олдин ўзини тавсия қилган ўнлаб бошқа вакциналар сингари қатъий беглиланган текширувдан ўтганини билдиради.
АҚШ Озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонлари сифатини санитария текшириш бошқармаси (FDA) нинг ушбу вакцинани тўла маъқуллаши учун сўнгги олти ойлик маълумотлар керак бўлди.
Айни вақтда FDA инспекторлари вакциналар ишлаб чиқариладиган заводларга ҳам ташриф буюриб, ишлаб чиқариш жараёнининг ҳар бир босқичини кузатдилар.
Жамоатчилик соғлиғини сақлаш соҳасидаги экспертлар бу ўзгариш ҳали вакцина олмаган кўпчиликни эмланишга ишонтиради ва кўплаб иш берувчиларни эмлашни талаб қилишга ундайди, деган умиддалар.
Шунингдек, Moderna ҳам FDA нинг тўла тасдиғидан ўтиш учун ариза берган. Johnson & Johnson вакцинаси эса, йил охирида мурожаат қилишини маълум қилди.
www.apnews.com сайти материаллари асосида
Гулруҳ Абдуллаева тайёрлади, ЎзА