Мамлакатимиз ҳаётидаги тарихий сана – Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллик шодиёнасига пешвоз чиқмоқдамиз.

Энг улуғ, энг азиз байрам остонасида туриб, юртимизда сўнгги беш йил давомида амалга оширилган халқпарвар сиёсатнинг амалий натижаларини кўз олдимизга келтирамиз. Эзгу ислоҳотлар, аввало, азиз ва ардоқли халқимизнинг розилигига эришиш, одамларнинг ҳаётий орзу-мақсадлари рўёбига қаратилгани жамиятимизнинг узоқ йиллик оғриқларига дармон берибгина қолмай, эркин ва фаровон яшаш саодатидан янада кенгроқ баҳраманд бўлишга асос бўлди.

Буни Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон” газетасига берган интерьвюсида акс этган муҳим таъкид ва фикрлар, айниқса, демократик ўзгаришлар мамлакатига айланиб бораётган Ўзбекистонинг бугунги қиёфаси ва эртанги истиқболи ҳақидаги ўткир мулоҳазаларда яққол кўришимиз мумкин.

Эл кўксини тоғдек кўтарган янгилик шуки, бугун юртимизда камбағалликни қисқартириш борасида дадил қадам ташланди. Нақд пул, валюта олишдаги қийинчиликлар барҳам топгани айни ҳақиқат. Ҳокимлардан бошлаб, барча тоифадаги раҳбарларнинг хонадонма-хонадон юриб, аҳоли билан мулоқот қилиши, муаммоларини ҳал қилиши ҳақида  ким ўйлаганди? Буларнинг барчаси беш йиллик ислоҳотларни ҳаётимизда ифодасининг айрим жиҳатлари, холос.  

Давлатимиз раҳбарининг мазкур интеьвюсини ўқиб, юрт тараққиётининг муҳим йўналишлари теран таҳлил қилинганлигини англадим. Унда айниқса, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг таълим олиши, меҳнат қилиши, билим ва қобилиятини рўёбга чиқариши учун зарур шароитлар яратилаётганига алоҳида тўхталиб, жиддий фикрлар юритилганлиги эътиборга молик.  

“Ёшлар – халқимизнинг асосий таянчи ва суянчи. Кенг кўламли ислоҳотларимизни самарали амалга оширишда улар ҳал қилувчи куч бўлиб майдонга чиқмоқда. Айнан замонавий билим олган, илғор касб-ҳунарларни, инновацион технологияларни, хорижий тилларни пухта эгаллаган ўғил-қизларимиз мамлакатимизни янада тараққий эттиришда етакчи ўрин тутади”, -деб қайд этилган Президентимиз интервьюсида.

Ҳақиқатдан ҳам, ёшларни Янги Ўзбекистон тараққиётини таъминлашда асосий кучга айлантириш борасида катта ислоҳотларга қўл урилди. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, мамлакатимизда юқори билим ва малакага эга бўлган, рақобатдош кадрлар тайёрлаш мақсадида олийгоҳлар сони 141 тага етказилди, 26 та хорижий олий таълим муассасасининг филиаллари очилди. Қисқа муддатда бу борада қарийб икки баробар ўсишга эришилганини эътироф этиш зарур.  

Кейинги беш йилда олий таълимга қабул квотаси 3 баробар оширилиб, жорий йилда 182 минг нафар ёшлар учун талаба бўлиш имконияти яратилди. Бу – умумий қамров 28 фоизга етди, деганидир. Ваҳоланки,  тўрт йил аввал бу рақам атиги 9 фоизни ташкил этарди. Бу борада давлат грантлари 21 мингтадан 47 мингтага кўпайтирилгани, ўтган йили бошланган тажриба янги босқичга кўтарилиб, эҳтиёжманд оилаларга мансуб 2 минг нафар қизларга бу йил олийгоҳларга кириш учун алоҳида грантлар ажратилгани ёшлар келажагини таъминлашга қаратилган амалий эътибор намунасидир.  

Айниқса, давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 13 июлда қабул қилинган “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  фармони мамлакатимиз ёшлари учун қўшимча 30 дан ортиқ янги имтиёз ва имкониятлар яратишни кўзда тутгани алоҳида аҳамиятлидир.

Ёшларни баркамол ва соғлом авлод этиб тарбиялаш, илм ва касб-ҳунар сирларини ўргатиш муҳим аҳамиятга эга. Вилоятимизда 33 та касб-ҳунар мактаби, 26 та коллеж ҳамда 18 та техникумлар фаолият кўрсатаётган бўлиб, уларга 22 мингдан зиёд ўғил-қиз қамраб олинган. Профессионал таълим муассасаларида 5 та муҳим ташаббус доирасида ҳам кўплаб тадбирлар олиб борилмоқда.Ўқувчилар ҳамда маҳаллалардаги 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган бандлиги таъминланмаган уюшмаган ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда уларни касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида мусиқа ва рассомчилик, китобхонлик, компьютер саводхонлиги, спорт саломатлик ҳамда тикувчилик йўналишлари бўйича 130 дан ортиқ тўгараклар фаолияти йўлга қўйилиб, 5 минг 141 нафар ёшлар қамраб олишга эришилди. 27 та таълим муассасаларида халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича малака оширган, амалий тажриба ва кўникмага педагог ўқитувчилар томонидан “Ташқи беғараз кўмак маблағларини фаол жалб этиш” мавзусида ўқув курслари ўтказилди.  

“Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар”га кирган аҳолини, айниқса, ишсиз ёшларни ҳамда хотин-қизларни тадбиркорликка ўргатиш орқали уларни бандлигини таъминлаш мақсадида вилоят бандлик бош бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари билан ҳамкорликда 61 профессионал таълим муассасаларида 20 та касб бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилди. Ҳозирга қадар олти мингдан зиёд ишсиз аёллар ва ёшлар қайта касбга ўқитилди. 37 та профессионал таълим муассасасида қурилиш, ҳунармандчилик, енгил саноат, ахборот технологиялари, маиший хизмат кўрсатиш ва сервис йўналишлари бўйича қисқа муддатли курслар фаолият кўрсатмоқда.  

Таълим муассасаларимизда давлатимиз раҳбарининг "Янги Ўзбекистон" газетасига берган интерьвюси катта қизиқиш билан ўрганилмоқда. Зеро, унда билдирилган фикрлар Янги Ўзбекистон келажагини белгилашда муҳим ўрин тутиши,  халқимиз ва ёшларимизнинг бугунги демократик ўзгариш ва янгиланишлар моҳиятини тўла англаб етишларига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Тўйчибой БОЙМАТОВ,

Фарғона вилояти касбий таълимни ривожлантириш  

ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Ўзбекистонда янгича ҳаёт ва улкан орзулар рўёби