Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида VII Халқаро армия ўйинлари дастуридаги «Йўл патрули» мусобақасини Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси муваффақиятли бошлади.

Баҳсларни жамоамиздан биринчи бўлиб III даражали сержант Аъзам Сиддиқов бошлаб берди.

Дастлабки тур «Якка тартибдаги пойга» бўлиб, унда тезликни ошириш йўлаги, қия ёнбағрли йўлак, 5 метрдан кам бўлмаган баландлик, нишабликда тўхташ чизиғи, темир йўл кесишмаси, илон изи йўлак, кескин ортга қайтиш каби тўсиқлардан ўтиш, ўқотар қуроллардан нишонларни йўқ қилиш, шартли ярадорга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш, ёнғинни бартараф этиш каби шартлар бажарилади.

Жамоамиз аъзолари капитан Аббос Амиров ва III  даражали сержант Фарҳод Мусаев ҳам яккалик баҳсларида яхши натижалар қайд этиб, умумий ҳисобда Россия Федерацияси жамоасидан кейин иккинчи ўринни эгаллади.

Қизиқ факт: айни шу жараёнлар кечаётган пайт мусобақа бўлаётган Доҳа шаҳридаги ҳаво ҳарорати 51 градус иссиқни кўрсатаётган эди. Аммо бу ғолиблик учун муносиб курашаётган ҳарбий хизматчиларимиз шаштини сўндира олмади. Вакилларимиз баҳсларни давом эттириб, «Тезликни ошириш ва тез тўхташ» турида ҳам аъло натижаларни кўрсатишди.

Ҳисоб-китобларга кўра, ҳозирда Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг «Йўл патрули» бўйича жамоаси энг юқори натижа кўрсатиб, кечаги кун якуни бўйича биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Фозил ХЎЖАЕВ,

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий

коммуникациялар департаменти ходими

Қатар, Доҳа шаҳри

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«АрМИ – 2021»: «Йўл патрули» бўйича жамоамиз ҳам мусобақани муваффақиятли бошлади