Марказий ҳарбий округнинг «Фориш» тоғ полигонида Халқаро армия ўйинлари доирасидаги «Ҳарбий-тиббий эстафета» мусобақаcи давом этмоқда.

24 август куни полигон ҳудудида жойлашган симуляция марказида мусобақа доирасидаги «Шахсий маҳорат» йўналиши бўйича иштирокчи жамоалар вакиллари – врач мутахассислар эркаклар ва аёллар гуруҳларига бўлинган ҳолда симуляция ускуналари ёрдамида касб маҳоратларини синовдан ўтказишди.

Жараёнларда мусобақа қатнашчиларининг ҳар бир ҳаракати халқаро ҳакамлар эътибори марказида бўлиб, йўл қўйилган хато ва камчиликлар қайд қилиб борилди.

Мусобақа низомига кўра, врачлардан реал ҳолатларга яқинлаштирилган тўртта нуқтада кетма-кетлик билан ҳаракатланиб, тегишли шартларни бажариши талаб этилди. Яъни улар ҳаёт аломатларини йўқотган аскар-манекен устида ўпка-юрак реанимациясини ўтказиш, пневмония ташхиси қўйилган беморнинг вена қон-томирига игна орқали дори юбориш ва кесилган тана аъзоларини жарроҳлик амалиёти орқали тикиш ҳамда турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган икки нафар хастанинг ҳолатини текшириб, рентген натижаларига кўра тўғри ташхис қўйиш машқларини амалий кўрсатиб беришди.

Айтиш мумкинки, мусобақанинг иккинчи кунида ҳам Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси муносиб иштирок этиб, врач мутахассисларимиз касб маҳоратини ошириш бўйича тинимсиз изланишлари ва мунтазам равишда олиб борилган машғулотларининг самарасини кўрсата олишди.

Шундай қилиб «Шахсий маҳорат» йўналиши бўйича Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси кечаги баҳсларда эркаклар ўртасида биринчи ва иккинчи, аёллар ўртасида эса биринчи ва учинчи ўринларни банд қилган ҳолда мусобақани давом эттирмоқда. Шунингдек, худди шундай тартибда эркаклар ўртасида Беларусь Республикаси учинчи ва аёллар ўртасида Хитой Халқ Республикаси жамоаси иккинчи ўринларни банд қилди.

Мусобақалар давом этмоқда.

Муҳаммаджон ХЎЖАЕВ,

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий

коммуникациялар департаменти ходими.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«АрМИ–2021»: «Ҳарбий-тиббий эстафета»да ғалабали юришлар давом этмоқда