Экология соҳасида илм ва инновацияларни ривожлантириш зарур – Президент
– Экология соҳасида илм ва инновацияларни ривожлантириш зарур. Атроф-муҳит муҳофазаси ва аҳоли саломатлиги учун масъул бўлган соҳада мутахассисларнинг етишмаслиги муаммоларнинг келиб чиқишига сабаб бўлаяпти, – деди Президент.
Бунинг учун Экология қўмитаси ҳузуридаги илмий-тадқиқот институти таянч илмий муассаса сифатида ва давлат буюртмалари бўйича асосий ижрочи этиб белгиланади. Институтда экология ва атроф-муҳит муҳофазаси бўйича илмий даражаларни берувчи Илмий кенгаш ташкил этилади, докторантурага квоталар 2 баравар оширилади.
ЎзА