Бугун, 24 август куни Токиодаги “Олимпия” стадионида XVI ёзги паралимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Дунё халқлари ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатлик алоқаларини мустаҳкамлаш, соғлом рақобат тамойилларини ривожлантиришда спорт мусобақалари, хусусан олимпия ўйинларининг аҳамияти беқиёс. Жаҳонда юз бераётган мураккаб эпидемиологик вазиятга қарамасдан XXXII ёзги олимпия ўйинларини юксак савияда ташкил этган Япония бугун яна олам аҳлининг нигоҳини ўз майдонларига қаратди.

Токиодаги “Олимпия” стадионида XVI ёзги паралимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Унда 162 давлатнинг матонат ва ирода тимсоли бўлган параспортчилари “Бизнинг қанотларимиз бор” шиори остида ўз мамлакатлари байроғини бирин-кетин олимп стадиони узра олиб ўтишди. Жонажон Ватанимизнинг байроғини эса параканое бўйича жаҳон чемпиони Шаҳноза Мирзаева ҳамда пара атлетчимиз Муҳаммад Рихсимов Токио майдонида баланд тутиб, Ўзбекистон номини улуғлади.

Эртадан паралимпиянинг муросасиз баҳсларига старт берилади. Илк мусобақалар парасузувчилар ўртасида 100 метрга баттерфляй усулда сузиш бўйича ўтказилади. 

Паралимпия ўйинларининг ушбу йўналишида мамлакатимиз спортчиларидан Шоҳсанамхон Тошпўлатова, Нигора Мирзоҳидова, Муслима Одилова қизлар баҳсларида иштирок этса, Ислам Асланов ва Музаффар Турсунхўжаев ўғил болалар ўртасидаги мусобақаларда Ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.

Эслатиб ўтамиз, XVI ёзги паралимпия ўйинларида дунёнинг 4400 спортчиси 22 спорт туридаги медаллар жамланмаси учун кураш олиб боради. Мамлакатимизнинг 48 нафар иродали параспортчиси эса 8 спорт турининг 55 йўналишдаги совринли ўринларга даъвогарлик қилмоқда. Вакилларимизга кунчиқар юртдаги муросасиз баҳсларда омад тилаймиз.

Тўлқин Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
XVI ёзги паралимпия ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтди