Ҳа, Иштихон тумани Зарбанд маҳалласида яшовчи Нилуфар Турсунова Самарқанд вилояти ҳокимига телеграм мессенжери орқали мурожаат қилиб, қишлоқдаги муаммоларни ҳал этиш, аҳоли турмуш шароитини яхшилашга ёрдам сўрайди. Бунинг учун Э.Турдимовни маҳаллага таклиф қилади.

– Турмуш ўртоғим иккинчи гуруҳ ногирони, ўғлим энди 11 синфга ўтди – дейди Н.Турсунова. – Уй-жойимизни таъмирлаш ва бошқа бир қатор муаммолар бўйича вилоят ҳокимига мурожаат қилишга мажбур бўлдим. Мурожаатим эътиборсиз қолмади ва қисқа вақт ичида хонадонимизга қурилиш материаллари келтириб берилди, уйимизни таъмирлаб олдик. Вилоят ҳокими “маҳалламизга бир келиб кетинг” деган гапимни ҳам ерда қолдирмай, бир қатор раҳбарлар билан қишлоғимизда келиб аҳоли билан суҳбатлашди, турмуш тарзимизни ўрганди. Натижа кўп масалаларга ечим топилди.

Чиндан ҳам Эркинжон Турдимов маҳаллада бир неча йиллардан буён тўпланиб қолган муаммоларга эътибор қаратиб, уларни тезда бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгилади, мутасаддиларга топшириқлар берди. Жумладан, август ойининг ўзида 13 та кўчани боғлайдиган 5 километр йўл асфальтланади, 21 километр ички йўлларга шағал тўкилади. Газ балони бўлмаган 120 хонадонга суюлтирилган газ балонлари етказилади.

Бундан ташқар йил якунига қадар 300 га яқин хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланади. Эскирган электр тармоқларининг 3,5 километри янгиланади. 200 дан ортиқ электр узатиш устунлари янгиланиб, 2 та трансформатор қўйилади.

Маҳалладаги 19-мактабгача таълим ташкилотига қўшимча бино қурилиб, жиҳозланади.

Эркинжон Турдимов маҳалласи аҳолиси билан суҳбатлашиб, ушбу муаммолардан ташқари масалаларни эшитди. Натижада маҳалланинг электр энергиясидан узилиб қолган 20 га яқин оиласининг муаммосига ечим топилди. Шунингдек, сел ювиб кетган кўприк ва йўлни таъмирлаш, артезиан қудуғи қазиш, маҳалла болаларининг спорт билан шуғулланишлари учун спорт инвентарлари ажратиш каби масалалар ҳам шу ҳал этиладиган бўлди. Маҳалладаги учта умумтаълим мактабининг кутубхоналарига 2 мингта бадиий китоб келтирилиши айтилди.

Шу куни маҳалла аҳолиси вилоят тиббиёт муассасаларидан келган мутахассислар томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Давлат хизматлари маркази эса шу ернинг ўзида сайёр давлат хизматлари кўрсатди.

Учрашувда берилган ваъдаларни бажаришга шу куннинг ўзида киришилди.

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фуқаро вилоят ҳокимини маҳалласига таклиф қилди. Натижада...