Баҳодир Аҳмедов устозлигидаги мамлакат терма жамоасининг жаҳон чемпионатидан олдинги сўнгги йиғинини Европа давлатларида ўтказаётганидан хабарингиз бор.

Футзалчиларимиз Испаниядаги йиғин доирасида учта ўртоқлик учрашуви ташкиллаштирди. 15 ва 19 август кунлари майдон эгаларига қарши икки марта синоф ўйинини ўтказди. Ва ҳар иккаласида ҳам биттадан тўп фарқларига кўра мағлубиятга учради. Испанияликларнинг иккала ўйиндаги голларига ҳам бир ўйинчи – Раул Гомес муаллифлик қилди.

21 август куни эса ҳамюртларимиз Аргентина термасига қарши майдонга тушишди. Амалдаги жаҳон чемпионларига қарши туриб бериш осон эмаслиги олдиндан маълум эди. Шу йили аргентиналикларнинг Тошкентга сафари ва термамиз билан уюштирилган иккита ўйинида ҳам КОНМЕБОЛ вакилининг қўли баланд келганди. Бу гал ҳам шундай бўлди. Ўзбекистон Мессининг ватнадошларига 1:3 ҳисобида имкониятни бой беришди. Термамиз томонидан киритилган ягона голга Даврон Чориев муаллифлик қилди.

Айтиш мумкинки, футзалчиларимиз ҳозирча Испаниядаги учала ўйинни ҳам бой беришди, лекин шарманда бўлишмади. Тўп билан муомалада, ҳужум ва ҳимоядаги тактикаларда, якка курашлардаги вазиятларда рақибларидан кам эмасликларини исботлашди.

Терма жамоамиз бугун Испаниядаги сўнгги машғулотини ўтказди, эртанги йўналиш Португалияга бўлади. Бу ерда 25-31 август кунларига белгиланган машғулотлар орасида майдон эгалари, Коста-Рика ва Ангола футзал терма жамоалари билан ўртоқлик ўйинлари ўтказиш режалаштирилган.

Футзалчиларимиз Порту шаҳридаги йиғинни якунлаб, 31 август куни Литва пойтахти Вильнюс шаҳрига йўл олади. Шунингдек, 6 сентябрь санасида Ўзбекистон футзал терма жамоаси жаҳон чемпионати мезбони ҳисобланган Литва билан ўртоқлик учрашувида қатнашиши ҳам кўзда тутилган.

Баҳодир Аҳмедов шогирдлари жаҳон чемпионатининг “В” гуруҳида Россия, Гватемала ва Миср терма жамоаларига қарши кураш олиб боришидан эса хабардорсиз.

Халқаро ўртоқлик учрашувлари

15 август

Испания – Ўзбекистон 1:0

19 август

Испания – Ўзбекистон1:0

21 август

Аргентина – Ўзбекистон 3:1

26 август

Коста-Рика – Ўзбекистон

27 август

Португалия – Ўзбекистон

29 август

Ангола – Ўзбекистон

6-сентябрь

Литва – Ўзбекистон.

Мураббийлар штаби мазкур ўқув-машғулот йиғинлари учун 16 нафар футзалчини жалб этган.

Ойбек ЮНУСОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футзал. Испания ва Аргентинага мағлубиятга учрадик, аммо шарманда бўлмадик