Замонамизнинг ёш қаҳрамонлари

Шомурод Сатторов исми мустақиллик даврида униб-ўсаётган ёшларнинг кўпига таниш. Кўп ёшлар ундан ўрнак олади. Унингдек соҳанинг етук мутахассиси бўлишни орзу қилади. Шомурод Сатторов бир муддат ҳокимлик идораларида фаолият юритган. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Қашқадарё вилояти бўлимида раҳбар, кейинчалик Республикада ташкилотнинг масъул лавозимларида ишлади. Ҳозир Тошкент шаҳар Чилонзор тумани адлия бошқармаси раҳбари лавозимида ишлаб келаётган Шомурод Сатторов ЎзА мухбирининг айрим саволларига жавоб берди.

–Узоқ йиллар ёшлар билан ишладингиз. Ҳозирги лавозимингизга киришишга қийналмадингизми?

–Ёшлар билан ишлаш, уларнинг жамиятда ўз ўрнини эгаллашига кўмаклашиш учун қўлдан келганча ҳаракат қилдим. Қисқа вақт ичида ёшлар билан тил топишиш, уларни олдинга чорлаш, қўллаб-қувватлаш ҳаётимнинг мазмунига айланди, десам муболаға бўлмайди. Қаерда ишламайин, фаолиятим доимо қизғин бўлган. Мудом иш кўп, ўзига яраша ташвишлар билан бандман. Лекин ҳеч қачон суд- ҳуқуқ тизимларидаги ўзгаришлардан бехабар қолмаганман. Доим танишиб, кузатиб борганман. Тизимдаги ўзгаришларни доим таҳлил қилиб юрганман. Адлия вазирлиги томонидан қилинаётган ишларни бевосита кузатиб борганим учун менга бу соҳада иш бошлаш ҳеч қандай қийинчилик туғдирмади. Қийинчилик туғилган тақдирда ҳам чидайман. Чунки бу йўлни ўзим танладим.

–Ўзинингиз юридик соҳани тамомлагансиз. Бу ҳужжат билан кўп жойларда ишлаш мумкин. Ўз келажагингизни шу соҳада кўряпсизми?

–Албатта, бу йўл менинг тўғри танловим, деб биламан. Янада ўз устимда ишлашим керак. Касбимда келажагимни кўра оламан. Аммо қўшимча қизиқишларим ҳам йўқ эмас. Сўнгги йилларда судьялик фаолиятига қизиқишим баланд. Адлия тизимида фаолиятимни давом эттирган ҳолда судьялар захирасида ҳам ишлаш ниятим бор. Қолаверса, ҳали ёшмиз, ўрганадиган нарсаларимиз кўп...

–Ижтимоий тармоқларда фаолсиз. Асосий ишингиздан ташқари яна қайсидир муаммоларни ҳал қилишга ҳаракат қиласиз. Айни кунларда сизни қанақа муаммолар ўйлантиряпти?

–Албатта, ҳар бир кунимиз баҳслар билан мароқли ўтади. Зеро, ҳақиқат баҳсларда туғилади, деган гаплар бекорга айтилмаган. Ҳеч қизиқиб кўрганмисиз, нега юк машиналар учун жарима майдонлари йўқ. Ростдан, нега? Улар хато қилмайдими,  авария содир этмайдими? Шу бўйича бир икки таклифларимни керакли ташкилотларга берсаммикан, деган фикрим бор. кейин яна тадбиркорлик субъектларига қурилишга рухсат берувчи ҳужжатда у ердаги дарахтлар кесилиши-ю, ўрни тўлдирилиши ҳақида гап йўқ, экан.Бу ҳам қизиқ. Тўғри, булар арзимаган нарсадек туюлиши мумкин, аммо катта хатолар ҳам мана шу кичик эътиборсизликлар ортидан юзага келади. Зеро, кичик муаммолари вақтида ҳал этилган жамиятда, катта муаммолар,кўнгилсизликлар бўлмайди.

–Сизнингча, коррупцияни йўқ қилиш мумкинми?

–Афсуски, бу қийин масала. Буни сусайтириш, мўътадиллаштириш мумкин, аммо тугатиб, йўқ қилиб бўлмайди. Чунки инсон омили бор ерда коррупция бор. Эшитганмисиз, бирорта давлатнинг коррупциядан холи давлат, деб эълон қилинганини? Афсуски, йўқ. Коррупция бу–иллат, касаллик. Касалликни камайтиш мумкин, аммо бунинг учун барча ҳаракат қилиши керак. Аммо ҳеч қачон беш қўл баробар бўлмаган. Шу ўринда бир таклифим бор эди. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Жиноят кодексида пора берувчининг жавобгарликка тортилиши тўғрисидаги 211- модда қайта кўриб чиқилишини сўрардим. Икки томонни ҳам жазолаш бизда самара бермайди. Бу кўплаб жиноятларнинг яширилишига олиб келади. Натижада жиноятлар янада кўпайиши , пора берувчининг жазодан қўрқиб жиноятни ошкор этмаслик ҳолатлари урчиб кетиши мумкин.

–2008 йилда Ўзбекистонда ўлим жазоси бекор қилинди. Буни ҳам ҳамон ҳуқуқшунослар икки хил баҳолайди...

–Мамлакатимиз биринчи раҳбари Ислом Каримов ташаббуси билан ўлим жазосини бекор қилишга қаратилган муҳим ҳужжат имзоланган. Ушбу ташаббус, аввало, инсонпарварликнинг юқори кўриниши бўлса, иккинчидан, муқаддас динимизда айтилганидек, инсонга Аллоҳ инъом этган жонни бандаси ололмайди. Ушбу ҳужжат имзоланганлигини ижобий қабул қилганман. Тўғри ва адолатли иш бўлган. Чунки ўлим жазосига ҳукм қилинганларнинг аксарияти кейинчалик жиноятчи эмас, деб топилган ҳолатлар ҳам кузатилган....

–Мутолаа сизнинг ҳаётингизда қандай аҳамиятга эга?

–Ишимиз оғир. Аммо мутолаа билан ошно тутинмаган кишилар бу ишда самарали меҳнат қилолмайди. Чунки соҳамиз четдан қараганда жиддий соҳадек туюлсада, кишидан ижодкорлик, теран фикрлаш , тафаккур қилиш ва ақлан идрок этишни талаб қилади. Шунинг учун китоб мутолаасига ошно тутинган кишидан ҳақиқий суд-ҳуқуқ билимдони, ислоҳотчиси чиқади, деб биламан. Севимли ёзувчим Тоҳир Малик. Унинг барча асарларини ўқиб чиққанман. Ўткир Ҳошимовнинг ҳаётий ва самимий асарлари менга манзур бўлган. Ёзувчи ўзи ҳақида ўзгача услубда ёзади. Мен унинг асарларида худди ўзимнинг ҳаётимни ўқигандек китоб ичига шўнғиб кетаман. Абдулла Қодирийнинг «Ўтган кунлар» асари оилада отанинг, онанинг ўрни қандай бўлиши, шарқона турмуш тарзи ифодаси билан менга таъсирини ўтказа олган. Санасак, жуда кўп. Достоевскийнинг «Жиноят ва жазо»сига, Лев Тольстойнинг ҳаёти ва ижодига қизиқаман. Хизмат сафари билан Россияга борганимда адиб хонадонида бўлганман. Тольстой яшаган қишлоқни,  у яшаган ҳовлини,  дафн этилган қабрини кўрганман. Ҳаммаси худди ўзи тасвирлагандек...

–Жамиятда нима сизни кўпроқ ташвишга солади?

–Менимча, одамларда меҳр-оқибат, самимият туйғулари камайиб кетаётгандек. Мени кўп ўйлантирадиган нарса шу. Инсон ҳаракат қилса, ҳамма нарсага эришса бўлади, барча ютуқларни қўлга киритиш мумкин. Аммо унутмаслик керак, одамгарчилик, инсонийлик барчасидан устун туради. Охирги вақтлар мени инсон сифатида мана шу нарсалар ўйлантиради. Одамларда муомала маданияти, хулқ ва одоб камайиб бормоқда. Кишиларда боқимандалик, енгил ҳаётга кўникиб қолиш ҳолатлари кўп кузатиляпти...

Д.Маматова суҳбатлашди, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кичик муаммолар вақтида ҳал этилса, катта муаммолар бўлмайди