Маълумки, мамлакатимизда вакцинация жараёнлари жадаллик билан амалга оширилмоқда. Аммо “Спутник V” вакцинаси билан боғлиқ баъзи масалалар ушбу вакцинанинг биринчи компонентини олган, айни кунларга келиб вакцинанинг иккинчи компонентини қабул қилиши керак бўлган айрим фуқароларни ташвишга солмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган брифингда аҳолидан келган қуйидаги савол ҳам айни шу масала юзасидан бўлди:  

 – Жорий йил 19 июль куни “Спутник V” вакцинасининг биринчи компонентини олган эдим. Иккинчи дозаси билан эса шу йил 9 августда эмланишим керак эди. Бироқ вакцина йўқлиги сабабли белгиланган муддатда эмлана олмадим. Бу ҳолатда нима бўлади?  

 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убaйдуллаеванинг сўзларига кўра, бундай вазиятда ташвишга тушишга сира ҳожат йўқ. Чунки ушбу вакцинанинг биринчи ва иккинчи компоненти орасида 90 кунгача оралиқ масофа бўлиши меъёр ҳисобланади. Шу боис, бу каби фуқароларнинг ҳали эмланишга вақти етарли.  

 – Энди мамлакатимизга “Спутник V” вакцинасини олиб келиш бўйича узилишларга тўхталсак, бу ҳолат вакцинанинг ишлаб чиқарувчи муассасанинг қуввати билан боғлиқ эканини айтиб ўтиш лозим, – дейди С.Убайдуллаева. – Таъкидлаш керакки, бу жараён яқин кунларда ўз ечимини топади ва “Спутник V” вакцинаcининг кейинги дозалари яқин кунларда юртимизга келтирилади. Шунингдек, бугунги кунда Россия Федерацияси билан келишув асосида мамлакатимизда “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда. Бу эса фуқароларимизни ушбу вакцина билан эмлаш имкониятларини янада кенгайтиради.  

Моҳигул Қосимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мутахассис: “Спутник V” вакцинасининг биринчи ва иккинчи компоненти орасида 90 кунгача оралиқ масофа бўлиши меъёр ҳисобланади