Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партиялар фракциялари мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2021 йил биринчи ярим йиллик якунлари бўйича ижроси тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг йиғилишида қайд этилганидек, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 20 август куни мамлакатимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқоти том маънода, Ўзбекистонда тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган муҳим қадам бўлди.  

 Йиғилишда давлатимиз раҳбарининг мазкур тарихий учрашувдаги маърузасидан келиб чиқиб, партия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари олдида турган устувор вазифалар муҳокама қилинди.  

 – Очиқ мулоқотда тадбиркорлик фаолиятига аралашувларни қисқартириш, субсидиялар олиш жараёнини осонлаштириш бўйича ҳам кўплаб кўрсатмалар берилди, – деди А.Ҳаитов. – Ўзбекистон тарихида тадбиркорлар учун бундай катта имконият ва енгилликлар бўлмаган, улар бу даражада қўллаб-қувватланмаган. Бошқа масалаларда ҳам яқин истиқболда хусусий сектор вакилларига енгилликлар, имтиёзлар берилиши тадбиркорларга юқори кайфият бағишлади.  

 Тадбиркорлар муаммоларини ҳал этиш борасида белгилаб берилган вазифалар, улар ижросини таъминлашда партия олдида турган устувор вазифалар белгилаб олинди.  

 Йиғилишда фракция аъзолари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2021 йил биринчи ярим йиллик ижроси якунлари тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқди. Депутатлар ҳисоботдаги мамлакатда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.  

 Давлат бюджетининг олти ойлик ижросини атрофлича ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида ушбу даврнинг мураккабликлари, қийинчиликларга қарамай барча соҳаларда изчил олиб борилаётган ислоҳотлар ва ўз вақтида кўрилган тизимли чора-тадбирлар туфайли давлат бюджети ижросида намоён бўлгани таъкидланди.  

 Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти ҳамда Ички аудит ва молиявий назорат хизматлари томонидан бюджет интизомига риоя этилиши ва бюджет маблағларнинг мақсадли фойдаланиши юзасидан ўтказилаётган назорат тадбирларида молиявий хато ва камчиликларга йўл қўйиш, бюджет интизомини бузиш, пул ва товар моддий бойликлар камомади ва асоссиз харажатлар каби тизимли тарзда қонунбузилиш ҳолатлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан кескин ошганлиги танқид қилиниб, бу борада вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари жиддий ва кескин чора-тадбир кўриши лозимлиги қайд этилди.  

 Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши ҳам Президентимизнинг 20 август куни мамлакатимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқотида сўзлаган нутқидан келиб чиқадиган вазифалар муҳокамасидан бошланди.  

 Партия фракцияси раҳбари Улуғбек Иноятовнинг қайд этишича, мамлакатимизда янги иш ўринлари, аҳолига доимий даромад топиш имкониятини яратишга қаратилган ижтимоий-иқтисодий сиёсат қатъий давом этмоқда.  

 Дунё иқтисодиётига катта зарар етказган пандемия даврида тадбиркорларимиз нафақат бизнесини сақлаб қолди, балки янги иш ўринларини яратиб, мамлакат тараққиётига катта ҳисса қўшмоқда. Ижтимоий ҳимояни кучайтириш, камбағалликни қисқартиришда энг самарали омиллардан бири ёшларга ўз ишини йўлга қўйиши учун имконият, шароит яратишдир.  

 Мамлакатимизда биргина охирги икки йилда фақатгина хотин-қизлар ва ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга 500 миллион доллар маблағ йўналтирилгани туфайли кейинги беш йилда ёш тадбиркорлар 5 баробар кўпайиб, уларнинг сони 500 мингдан ошди. Камбағалликни қисқартиришга, аҳолининг реал даромадларини оширишга мазкур соҳага кенг йўл очиш орқали эришиш мумкинлиги ривожланган давлатлар мисолида кўриб турибмиз. Меҳнаткаш, йўқдан бор қилишни яхши биладиган халқимизга тадбиркорлик соҳасидаги ҳаракатларини юзага чиқариш учун зарур шароит, эркинликлар яратиш орқали биз ҳам улар эришган ютуқларни қўлга киритишимиз шубҳасиз.  

 Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2021 йил биринчи ярим йиллик якунлари бўйича ижроси тўғрисидаги ҳисобот эшитилди.  

 Ўзбекистон иқтисодиётида жорий йилнинг олти ойи давомида 6,2 фоиз ўсиш кузатилди, иқтисодиёт аста-секин тикланмоқда ва барқарор ўсишга қайтмоқда.  

 Ҳисобот даврида республика ЯИМ ҳажми 318,5 триллион сўмни ташкил этди. Пандемия таъсири туфайли жаҳоннинг кўплаб давлатлари иқтисодиёти оғир даврни бошдан кечираётган бир пайтда миллий иқтисодиётимизда ўсиш кузатилаётгани албатта, қувонарлидир.  

 Фракция аъзолари бюджет маблағларининг мақсадли ва самарали сарфланиши устидан назорат кучайтирилиши лозимлигини айтиб, жойларда таълим объектлари қурилишини молиялаштиришдаги айрим муаммолар бўйича аниқ мисоллар келтирган ҳолда, уларни бартараф этиш бўйича аниқ таклифлар берди.  

 Нурилло НАСРИЕВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат бюджетининг ижроси қандай баҳоланди?