Вьетнамда вируснинг дельта тури тарқалиши билан эпидемиологик вазият мураккаблашган
«Польша пандемия туфайли мураккаб вазиятда қолган Вьетнамга вакцина ва инсонпарварлик кўмагини юборади», дея хабар беради REGNUM. Польша стратегик захиралар Агентлиги маълумоти билан асосланиб хабар бермоқда. «Бу вьетнамлик ҳамкорларимиз билан бирдамлик ифодаси.
Вьетнамда вируснинг дельта тури тарқалиши билан эпидемиологик вазият мураккаблашган. Польша унга ёрдам кўрсатади», дейилади маълумотда. Шунингдек, унда кўмакнинг таркиби санаб ўтилган. Инсонпарварлик кўмаги Вьетнамга икки ҳафта ичида етказилиши айтилмоқда.
Абдулазиз РУСТАМОВ тайёрлади